#халқаро_ҳамкорлик
«Нурафшон» технополиси музокаралари
Нурафшон шаҳри ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг «Tianjin Kaiteng Investment group» компанияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.
Нурафшон шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ҳамда компания вакиллари жаноб Тао Зишан ва жаноб Зҳанг Қингю ўртасида ўтган музокараларда Нурафшон шаҳрида «Нурафшон» технополисини барпо этиш шартлари келишилди.
«Нурафшон» технополиси икки босқичга ишга туширилади. Биринчи босқич 2019-2020 йилларга мўлжалланган бўлиб, 30 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади ва 350 та бўш иш ўрни яратилади. 2021-2024 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда эса 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, 2000 та янги иш ўрни вужудга келади.
Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
👇👇👇👇👇👇👇
@Nurafshonnew

#Халқаро_ҳамкорлик
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, давлат хизматлари агентлиги масъуллари билан ҳамкорликда, Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури бўйича давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик масаласида мониторинг ва баҳолаш бўйича Руминиялик халқаро эксперт Мариус Бирсан билан учрашишди.
Учрашувда давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда давлат хизматлари маркази томонидан корхона ва ташкилотларининг электрон ахборот алмашиш базаларининг ўзаро электрон алоқаси, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
@Nurafshonpressa

⚡️Давлат хизматчилари учун хорижда малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) билан ҳамкорликда JDS — “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди. Унда 40 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг инсон ресурслари ва халқаро алоқалар бўлимлари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда JDS лойиҳаси орқали давлат тузилмаларида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва танлов жараёнларининг ошкоралигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Давра суҳбати иштирокчилари лойиҳа битирувчилари билан тажриба алмашишди. Шунингдек, JDS битирувчиларини кадрлар салоҳиятини ривожлантириш жараёнига фаол жалб этиш бўйича таклифларини билдиришди.
Маълумот учун, JDS (The Project for Human Resource Development Scholarship) лойиҳаси Япония Ҳукумати кўмагида амалга оширилиб, бугунга қадар 450 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассис давлатнинг етакчи университетларида таҳсил олган.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Aloqa

❤2👍1
Forwarded from Boshqaruv samaradorligi agentligi
#Халқаро_ҳамкорлик
⚡️Япониянинг нуфузли университети билан давлат хизматчилари таълими бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
▫️Бошқарув самарадорлиги агентлиги вакиллари Япониянинг Нагоя университети Осиё ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори, Осиё сунъий йўлдош кампуслари институти (ASCI) директори, профессор А. Ямаучи бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Маълумот учун: ASCI – Нагоя университети томонидан 2014 йилда ишлаб чиқилган, Осиё минтақасида илмий салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрларни ривожлантиришга қаратилган нуфузли дастур ҳисобланади. Ушбу дастур Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб амалга оширилаётган бўлиб, ёш ва истиқболли мутахассислар учун докторантурада ўқиш имконини беради.
Суҳбат давомида давлат хизматчилари учун таълим дастурларини йўлга қўйиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Нагоя университети томонидан амалга оширилаётган нуфузли ASCI докторлик дастури ҳақида маълумот берилди.
Ушбу дастур давлат хизматчиларига иш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, масофавий тарзда 3 йил давомида таҳсил олиш ва илмий изланишлар олиб бориш имконини яратади. Сафар ва тадқиқот харажатларининг барчаси университет томонидан қопланади.

Учрашув якунида 2026–2027 ўқув йили учун дастурда иштирок этадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

❤3