Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайловдаиштирокэтаман
#келажакучуновозбераман
#президентсайлови2021

24-октябрь Президент сайловида Нурафшон шаҳар тиббиёт ходимлари муносиб номзодга овоз беришади!
Сиз хам сайловда фаол иштирок этинг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🔷 Нурафшон шаҳар, Нурафшон МФЙда шаҳар электр тармоқлари ҳодимлари томонидан аҳолимизга қулай шароитлар яратиш учун замонавий СИП кабеллари тортилмоқда.
@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ечими

Нурафшон шаҳар "Обод" махалла фуқаролар йиғини Бирлик кўчаси 38 уйда яшовчи Расулов Зокир Даробович 4-сектор раҳбари С.Нархаджаевга газ плита сўраб мурожаат йўллаган эди.
Сектор раҳбари томонидан мурожаат ижобий хал этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Американинг “GMFR Global group Co.LTD” қурилиш соҳасидаги компанияси вакили Анджела Ма билан учрашди.
Учрашувда шаҳар ҳокими шаҳарда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб, бу борада Америкалик инвестор ва лойиҳачилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдириб ўтди.
Американинг “GMFR Global group Co.LTD” қурилиш соҳасидаги компанияси вакили Анджела МА Нурафшон Бизнес марказидаги қурилишларга катта қизиқиш билдирди. Хусусан, “GMFR Global group Co.LTD” компанияси бугунги кунда юртимизда қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида бир қатор лойиҳаларда фаол иштирок этиб келаётганини таъкидлаб ўтди.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 1 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан остался 1 день.
@Nurafshonpressa
Диққат диққат диққат
Фуқароларимиздан куз-қиш мавсумида коммунал соҳасида носозликлар аниқланса қуйдаги рақамларга телефон орқали мурожаат қилишларини сўраймиз:
Электр тармоғи навбатчиси:
☎️99-823-22-23
☎️99-996-86-18
☎️99-321-62-66
☎️95-195-14-67
☎️95-195-14-60
Газ таъминоти навбатчиси:
☎️90-806-00-19
☎️99-010-17-90
☎️70-76-26-197
☎️99-004-81-04
Сув таъминоти навбатчиси:
☎️98-310-61-17
☎️90-112-40-60
☎️70-762-63-71
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими:
☎️94-424-65-15
☎️90-944-47-71
☎️93-701-50-05.
Ободонлаштириш бошқармаси:
☎️98-302-07-68
☎️99-853-22-99.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси:
☎️93-376-48-88
☎️90-987-00-68.
Шаҳар ҳокимилиги:
☎️97-723-03-40
☎️70-762-58-35
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ижобий ҳал қилиш бўйичаишчи ишчи гуруҳ тузилган, 3- сектор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ оилаларни ўрганиш жараёнида, Нурафшон шаҳар “Оппоқ” МФЙ, Тошкент йўли кўчаси, 61 -уйда яшовчи, 1965 йилда туғилган Анвар Хожиевнинг хозирги кунда соғлиги ёмонлашганлиги аниқланиб, ҳудудидаги 59-ҚОП шифокорлари ҳамкорлигида шифохонага ётқазилди. Шароитини ҳисобга олиб, оиласи йўқлиги, ёрдамга муҳтожлиги, даволаниши учун моддий жиҳатидан қийналганлиги сабабли ишчи гуруҳ Анвар Хожиевни “Темир дафтар” га киритишни лозим деб топишди.
@Nurafshonpressa
#очиқ_мулоқот

Бугун шанба, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
📋Қабулда иштирок этган фуқароларимиз, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, бандликни таъминлаш, снос, моддий ёрдам, тадбиркорликка кредит, контракт пулини тўлашда амалий ёрдам, фарзандларини даволаш учун моддий ёрдам, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилиш юзасидан мурожаатлар қилишди. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ижобий хал қилиш масаласи юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифалар белгиланди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати назоратга олинди.
@Nurafshonpressa