Nurafshon shahar hokimligi
2.11K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#очиқ_мулоқот

Бугун шанба, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
📋Қабулда иштирок этган фуқароларимиз, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, бандликни таъминлаш, снос, моддий ёрдам, тадбиркорликка кредит, контракт пулини тўлашда амалий ёрдам, фарзандларини даволаш учун моддий ёрдам, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилиш юзасидан мурожаатлар қилишди. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ижобий хал қилиш масаласи юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифалар белгиланди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати назоратга олинди.
@Nurafshonpressa