Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.5K photos
3.37K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
Аҳолининг айрим қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули тарқатилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилнинг 25 декабр кунидан:
- 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
- 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилиши бошланди.

Хусусан, шаҳримизнинг барча маҳаллалар рўйхатидаги фуқароларга 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотган ёки ногиронлик нафақасини олувчи оилаларнинг 389 нафарига шунингдек, 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларнинг 72 нафарига 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули, шаҳар ҳокимлигининг Янги йил табрикномаси топширилмоқда.
@Nurafshonpressa
#тадбиркорларга_имтиёзли_кредит

Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сонли қарорига асосан хизматлар соҳасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш, мазкур йўналишда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида имтиёзли кредит жорий қилинган.
💸Тижорат банклари томонидан кредитлар хизматлар (савдо, умумий овқатланиш, маиший ва тиббий хизмат) соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) учун 5 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасида (14%) битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
♻️Хизматлар соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки фаолиятини кенгайтириш истагида бўлганларга шаҳар ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимига учрашишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун тел: +99870-76-25-906

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшонда 2 та Оилавий болалар уйи очилди

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ташаббус

🌳 "Обод" маҳалласида кўркам боғ ташкил этилди

📍Нурафшон шаҳридаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 0.35 га майдонда “Тошвилбозорсавдо” уюшмаси томонидан кўркам боғ ташкил этилди.

Илгари мазкур жой ташландиқ жарлик бўлган. Шуни эътиборга олиб, атроф ободонлаштирилди. Бу ерга павлония, ўрик, беҳи, шафтоли, ёнғоқ ва гилос каби 360 та дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб мунтазам давом этаётган мазкур саъй-ҳаракатлар орқали шаҳарлардаги яшил ҳудудлар кўпайиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафсилот

🎥 Зойир Мирзаевнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясидаги мурожаати "ZO‘R TV" нигоҳида

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 26 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

🌨Бугун кечаси +2°... даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 89-90% ни ташкил этади.

⛅️Эртага кундузи +3°...+4° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 68-76% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тафсилот

https://youtu.be/8st43K88WBY

⚡️Зойир Мирзаевнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясидаги мурожаати "Тошкент" телеканали нигоҳида

🎥Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқбиланмулоқот

"Ҳафа бўлманглар, мен давлатни одамларига кўп ҳам ишонмайман. Мен оддий фуқароларга ишонаман."

Тошкент вилояти етакчиси Зойир Мирзаев тиббиёт соҳасидаги айрим жиҳатларни қаттиқ танқидга олди.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️ 26 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Президентимизнинг аҳолига байрам совғалари етказилмоқда

*Қибрай тумани.
Ишчи гуруҳ аъзолари моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига топширмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Меҳр ва саховат

*Оҳангарон шаҳри.
Аҳолига ёрдам кўрсатилди

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшонда 2 та Оилавий болалар уйи очилди

*Тошкент тумани. “
Universal”да “Кенгаш кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Кичик томорқадан катта даромад топаётганлар

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Дунёда энг йирик Қуёнчилик агрокомплекси қаерда деб ўйлайсиз?

*Олмалиқ шаҳри. "
Инсон қадри учун" тамойили – амалда

*Янгийўл шаҳри.
Моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Маҳалла обод бўлмокда

*Чиноз тумани.
Ҳар бир нуроний-беш нафар ёшга мураббий

*Бекобод тумани.
Ахолига тадбиркорларнинг совғаси тарқатилди

*Пискент тумани. Ҳар бир мурожаат эътиборда

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Байрам_шкуҳи

⚡️Азиз Нурафшон аҳли ва ширинтой болажонлар!

Бугун шаҳримиз марказида ўрнатилган арча атрофида намойиш этиладиган дастурлар хабарни етказмоқчимиз.
I-сеанс соат 10.00-12.00 да Оққўрғон тумани Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари. II -сеанс соат 12.00-14.00да Оққўрғон тумани Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари. III -сеанс соат 14.00-16.00да Тошкент тумани Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилади. IV-сеанс соат 16.00-20.00да Тошкент вилояти “Мақом” ансамбли “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандаларининг концерт дастури ва V-сеанс соат 20.00-22.00да Дискотека (мусиқий дастур) бўлиб ўтади.
💫Шаҳримиз кўркига кўрк қўшган янги йил арчасида бўлиб ўтадиган дастурларга, Нурафшон шаҳар аҳолисини ва азиз болажонларимизни кутиб қоламиз.
#Спорт

Ғалаба муборак, Нурафшон!

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар 4-ИДУМ нинг 6 "В" синф ўқувчиси Ўзбекистон кубоги 3 карра ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони Жаҳонгиров Улуғбек Жўра ўғли Ўзбекистон универсал жанг санъати бўйича Келес шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон чемпионатининг фаҳрли 1-ўринни қўлга киритди

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa