Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#тадбиркорларга_имтиёзли_кредит

Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сонли қарорига асосан хизматлар соҳасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш, мазкур йўналишда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида имтиёзли кредит жорий қилинган.
💸Тижорат банклари томонидан кредитлар хизматлар (савдо, умумий овқатланиш, маиший ва тиббий хизмат) соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) учун 5 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасида (14%) битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
♻️Хизматлар соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки фаолиятини кенгайтириш истагида бўлганларга шаҳар ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимига учрашишингиз мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун тел: +99870-76-25-906

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa