Nurafshon shahri hokimligi
3.31K subscribers
42.7K photos
3.84K videos
52 files
12.2K links
Download Telegram
#Об_ҳаво

🌤 30 - декабр: Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +4°...+8° даража илиқ бўлиб, шимолий- шарқдан 2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 78-87% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +9°...+10° даража илиқ бўлади, жанубий- шарқдан секундига 1-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 57-76% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️30 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Янги йил эртагига саёҳат

*Нурафшон шаҳри.
Байрам табриклари Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига муносиб равишда топширилди

*Тошкент тумани.
Одилхон Рустамов Президент совғаларини болажонларга топширди

*Ангрен шаҳар.
Беш нафар уруш қатнашчисига Президент совғалари етказилди

*Оққўрғон тумани.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим 47 нафар болажонларга Президент совғалари топширилди

*Янгийўл тумани.
Ватанимнинг тинчлиги бардавом бўлсин!

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёшлар вакиллари семинар-тренингда

*Паркент тумани.
Юксак парвозларга қанот бағишланган рағбат

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Бозордаги нархлар рахбарларимиз назоратида

*Янгийўл шаҳри.
Фаровонлик сари

*Бўка тумани.
Мурожаат ва натижа

*Чирчиқ шаҳри.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғалари топширилди

*Чиноз тумани.
Президентнинг байрам совғалари етказилмоқда

*Бекобод туман.
Тумандаги боқувчисини йўқотган болаларга Президент совғаси топширилди

*Бўстонлиқ тумани. Дилларга қувонч улашиб

*Қибрай
тумани.Болалар уйи тарбияланувчиларига Президент совғаси топширилди

*Оҳангарон тумани. Президент совғалари ўз эгаларига топширилди

*Зангиота тумани.
Савдо расталарида жамоатчилик назорати урнатилди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шкуҳи

⚡️Азиз Нурафшон аҳли ва ширинтой болажонлар!

Бугун шаҳримиз марказида ўрнатилган арча атрофида намойиш этиладиган дастурлар хабарни етказмоқчимиз.
I-сеанс соат 10.00-12.00 да Юқоричирчиқ тумани Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари. II-сеанс соат 12.00-14.00да Юқоричирчиқ тумани Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари. III-сеанс соат 14.00-16.00да Нурафшон шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилади. IV-сеанс соат 16.00-20.00да Тошкент вилояти “Мақом” ансамбли
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандаларининг концерт дастури V-сеанс соат 20.00-22.00да Дискотека (мусиқий дастур) бўлиб ўтади.
💫Шаҳримиз кўркига кўрк қўшган янги йил арчасида бўлиб ўтадиган дастурларга, Нурафшон шаҳар аҳолисини ва азиз болажонларимизни кутиб қоламиз.
#Байрам_табриги

Мана 2021 йилни ҳам сўнги куни ўтмоқда. Кимдир 2021 йилда нимагадир эришган бўлса, шу билан табриклайман.
Мақсадига, ниятига, орзусига ета олмаганларга ҳеч қачон афсусланманг дейман.
Чунки олдинда сиз учун омадли бўлган 2022 йил кириб келмоқда.
Aхир бу йил Йўлбарс йилику.
Йиллар ичида энг улкани. Сизга қайноқина меҳр ила омадлар тилаб қоламан.
Шу кунгача эриша олмаётган барча орзуларингизга ўзингиз ҳаракат қилиб эришишингизни тилайман. Нимаики орзуларингиз бўлса 2022 йилда амалга ошсин.
Aлбатта. Инсон учун биринчи ўринда соғлиқ туради.
2023 йилгача ва ундан кейин ҳам ҳеч ҳам касал бўлманг!

Хурмат, эҳтиром ила Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси
#Байрам_табриги

Хурматли Нурафшон шаҳар аҳолиси!

Сиз азизларни "Янги йил" байрами билан табриклаб, ушбу йил умидли ва баракали йиллардан бири бўлиб қолишида хамда ушбу йилда улкан муваффаққиятларга эришишингизда тилакдошмиз.
Хаётингиз доим мазмунли ва қизиқарли бўлишини, бахтли лаҳзаларда хамиша оила хамда дўстлар даврасида бўлишингизни, чексиз бахт, саломатлик ва барака сизни тарк этмаслигида тилакдошмиз!

Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Байрам_табриги

Қадрли Нурафшонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Сизларни кириб келаётган янги 2022 йил билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файз-у барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайман!

Янги - 2022 йил барчамизга қутлуғ келсин!

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков ва шаҳсий таркиб номидан!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_табриги

Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўп миллатли бутун халқимизни ушбу гўзал айём билан чин қалбидан табриклайди.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилаб, юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига етсин!
Кириб келаётган 2022 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин!
#Байрам_табриги

Хурматли Нурафшон шаҳар аҳолиси!
Барча барчангизни кириб келаётган янги 2022 йил билан табриклаймиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз, омад, бахт ва асосийси юқори кайфит сизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Ўқиш ва ишларингизда ривож, топганларингизга барака, Бу ўтган йилда амалга ошмаган орзу истакларингиз 2022 йилда амалга ошсин. Оилавий хотиржамлик тинчлик тотувлик тилаймиз.

Хурмат, билан Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспецияси жамоаси
✍️Маҳмуд ТОИР
Ўзбекистон халқ шоири

ЙИЛ КЕЛАЁТИР

Ташвишлар тегрангда солса ҳам уввос,
Аҳдингни ардоқла, киндан бўл ҳалос.
Йўлингда йўл очган орзуга кафт бос,
Янги тонг бошингдан нур элаётир,
Йил ўтса, Янги бир йил келаётир.

Армонни армонда қолдириб яша,
Ҳасадни занжирда қолдириб яша.
Яшасанг, дилларни ёндириб яша,
Замон шиддатида сел келаётир,
Яхши ният билан йил келаётир.

Умид узилмаса уммон бир қулоч,
Икки кўз ҳар кимда қалбинг кўзин оч.
Айвонингга қўнсин янги қалдирғоч,
Баҳорни етаклаб, гул келаётир,
Офтобжамол билан йил келаётир.

Оила - Ватандаги ором бекати,
Оила - одамзотнинг боқий давлати.
Оилада яралар умр ҳикмати,
Тилдан томган болга дил тўлаётир,
Дуо қил, дуо ол, йил келаётир.

Буюк аждодларга авлодмиз ахир,
Ватанга муҳаббат улардан маҳр,
Энди бизга навбат - ўзликдан фахр,
Ҳурлигидан ҳуррам эл келаётир,
Шу элга бахт тилаб йил келаётир!

Каналга уланиш⤵️
@Nurafshonpressa
#Хавфсиз_байрам

ХАВФСИЗ ЯНГИ ЙИЛ!

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси, Янги йил байрамининг кўнгилдагидек, хавф-хатарсиз ўтказилиши учун юқоридагиларни эслатиб ўтиш жоиз деб ҳисоблаймиз.👆👆👆

Каналга уланиш⤵️
@Nurafshonpressa
Янги 2022 йил кириб келиши муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда Президентимизга бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ изҳор этилган.

В связи с наступающим новым 2022 годом на имя Президента Шавката Мирзиёева поступают поздравления от глав государств, правительств и парламентов зарубежных стран, авторитетных международных и региональных организаций, видных государственных и общественных деятелей.
В посланиях выражаются искренние пожелания благополучия и новых успехов Президенту нашей страны, а также мира и дальнейшего процветания многонациональному народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Yangiyil #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум! Қадрли вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари!

Барчангизни Янги йил, янги орзу-умидлар тантана қилинадиган бугунги фусункор байрам билан аввало ўзим, қолаверса, вилоятимиз фаоллари номидан самимий муборакбод этаман.

Ҳурматли Президентимизнинг халқимизга йўллаган Янги йил табригини вилоят аҳли кўтаринки кайфият билан қарши олди. 2022 йил мамлакатимизда Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди. Бу барчамизни муштарак мақсадлар сари даъват этувчи қудратли кучдир.

Янги — 2022 йил халқимиз учун қут-баракали, файзли-тароватли, ҳосиятли йил бўлсин. Янги йилда ҳам муҳтарам Президентимиз бошчилигида жонажон ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва тараққий этиши йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз бароридан келсин!
Янги йил — барчамиз учун яхши йил бўлсин!
Байрамингиз муборак, азизлар!

Самимий эҳтиром билан,
Зойир МИРЗАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Шукуҳ

НУРАФШОНДА ЯНГИ ЮЛДУЗЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

🔰Ёш иқтидорларнинг "овчиси" деб ном қозонган Тошкент вилояти Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасининг бошлиғи Миразиз Мирсултонов бугун тизимда намунали иш олиб борган бир гуруҳ фаол ёшларни тақдирлади.


Каналга уланиш:@Nurafshonpressa
1 январдан нималар ўзгаради?

✔️Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга ходимлар маошига қўшимча устама тўланади.

✔️Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади.

✔️Юридик шахсларнинг кўчмас мулкини ижарага бериш солиқ органларида ҳисобга қўйилади.

✔️Чек бермасдан товар сотган ва хизматларни кўрсатган тадбиркорлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади.

✔️Метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади.

✔️ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади.

✔️Камера текширувларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўллаш бекор қилинади.

✔️Автомобиллар нотариал тасдиқлашсиз ижарага берилади.

✔️15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилинмайди.

✔️Тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилади.

https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон #Видео

🎄Вилоятимиз маъмурий марказида ҳозир қандай кайфият ҳукм сураяпти? Бош арча ва унга ёндош кўчаларда муҳит қандай?

⚡️Қизиқаяпсизми? Унда сизга митти вертолётга ўтириб, Нурафшонни юқоридан томоша қилиш имконини ҳавола қиламиз.

Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан jamoatchilik.uz платформаси орқали танишиш мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 15 январига қадар давом этади.

Ҳар бир фикр муҳим!
_________

На общественное обсуждение вынесен проект Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.

С проектом документа можете ознакомиться на платформе jamoatchilik.uz.

На платформе у каждого есть возможность высказать идеи, предложения, оставить комментарии. Для этого не требуется регистрации или верификации. Обсуждение продлится до 15 января 2022 года.

Важно мнение каждого!

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шкуҳи

⚡️Азиз Нурафшон аҳли ва ширинтой болажонлар!

Бугун шаҳримиз марказида ўрнатилган арча атрофида намойиш этиладиган дастурлар хабарни етказмоқчимиз.
II-сеанс соат 12.00-14.00да Олмалиқ шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари. III-сеанс соат 14.00-16.00да Нурафшон шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилади. IV-сеанс соат 16.00-20.00да Тошкент вилояти “Мақом” ансамбли
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими эстрада хонандаларининг концерт дастури V-сеанс соат 20.00-22.00да Дискотека (мусиқий дастур) бўлиб ўтади.
💫Шаҳримиз кўркига кўрк қўшган янги йил арчасида бўлиб ўтадиган дастурларга, Нурафшон шаҳар аҳолисини ва азиз болажонларимизни кутиб қоламиз.