Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибиятида котибият мудири Ў.Аллаев, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа, экология ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси М.Рахимов ва шаҳар ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Д.Муратов, Шаҳар Ер ресурслари давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Қаршибоевлар билан биргаликда Ер масалаларини тартибга солиш бўйича мухокама ўтказилди.

Мухокамада, қурилиш учун ажратилган ер майдонлари ва захирада турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш масалалари кўриб чиқилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.me/Nurafshonpressa
Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд ФИБ Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ш.Абдиевдан ундирувчи Д.Азамжонова фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўйича оила яраштиришга эришилди.

"Обод" МФЙ раис ҳамкорлигида тушунтириш ишлари олиб борилди.

https://t.me/Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар деҳқон бозоридаги муаммолар атрофлича ўрганилди

Нурафшон шаҳрида жойлашган Нурафшон шаҳар деҳқон бозори кўпчиликка яхши таниш. Бироқ мазкур Деҳқон бозори билан боғлиқ муаммолар, бир неча йилдан бери ҳал қилинмай чўзилиб келаётганлиги аҳолини ва тадбиркорларни қийин аҳволга солиб қўйиб кўплаб эътирозларга сабаб бўлиб келмоқда.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш @Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 32- мактабда “Аниқ фанлар” фан ойлигининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Нурафшон шаҳар умумтаълим мактабларининг барча аниқ фан ўқитувчилари, методик кенгаш мудири ва Аниқ фанлар методисти И.М.Султанова фаол иштирок этишди. Тадбир фан ўқитувчилари томонидан ташкиллаштирилди, тадбирнинг асосий қисмида: Ахборот оламининг уйғониш даври, Буюк олимлар фикрлари, Заковат интелектуал ўйинлари, видеороликлар, куй ва қўшиқлар янгради. Шунингдек Президентимизнинг белгилаб берилган "Тараққиёт стратегияси"нинг мазмун ва моҳияти “Аниқ фанлар” услубчилари томонидан ўрганилди ва келгусидаги ишлар белгилаб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Нурафшон маҳалласида шаҳар ободонлаштириш бўлими ҳодимлари томонидан аҳолига қулайлик яратиш учун тунги ёритиш чироқлар ўрнатилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 7 - февраль : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +5°...+6° даража илиқ бўлиб, шимолдан 3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 68-83% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +5°... даража илиқ бўлади, жанубий- ғарбдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 83-87% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️7 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани. “
Ҳар бир нуроний — ўн нафар ёшга мураббий”

*Чиноз тумани.
Хотин-қизлар ҳунарли бўлишмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ғолиблар муносиб тақдирланди

*Бекобод тумани.
Миллий армиямиз бизнинг фахримиздир

*Оҳангарон тумани.
Нурободда маданият саройи қурилади

*Бўстонлиқ тумани.
Илк битирувчилар янги туризм объектида иш бошлайди...

*Пискент тумани.
Маҳалла аҳли ташаббус кўрсатди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

*Бекобод шаҳри.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжида

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳар деҳқон бозоридаги муаммолар атрофлича ўрганилди

*Тошкент тумани.
Қирариқда оммавий қабул

*Оққўрғон тумани.
Тарихсиз келажак йўқ!

*Олмалиқ шаҳри.
Олмалиқликлар Мўйноққа мадад бўлмоқда

*Янгийўл тумани.
Ноодатий йўналишларда ёшлар ўз билим ва кучларини намоён этишмоқда

*Паркент тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

*Янгийўл шаҳри.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари масъуллар назоратида

*Чирчиқ шаҳри.
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Nurafshon shahar elektr ta`minoti korxonasi ogoxlantiradi.

⚡️Bugun 08.02.2022yil Nurafshon shahrining Oybek, Muqumiy, Obod turmush, Navro‘z, Qumariq, Bobur, Uchqun, Ma‘rifat, Dehqonobod, To‘y-tepa mfylarida ta‘mirlash ishlari sababli elektr energiyasi 10:00dan 13:00gacha vaqtincha o‘chiriladi.
Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобот ва бозор меҳанизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 731-сонли қарори ҳамда 2020 йил 16 апрел кунги 01-03/1 -638 сонли баёни ижросини таъминлаш, яъни ун маҳсулотларини аҳоли эхтиёжи учун тўлиқ ва белгиланган нарҳларда етказиб бериш ва мақсадли ишлаб чиқарилишини таъминлаш юзасидан 2022 йил 7 февраль куни Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими биносида шаҳар ҳокимлиги, ДСИ, нон ишлаб чиқарувчи корхоналар, МФЙ раислари ва бошқа мутасадди идоралар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Кузатилаётган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар ва таклифлар берилди.

@Nurafshonpressa
#ўрганиш

Нурафшон шаҳар бозори савдо шахобчаларидаги нарх-наво шаҳар масъуллари назоратида

Нурафшон шаҳар деҳқон бозорида аҳоли ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида тизимли ишлар ташкил қилинмоқда.

Шу жумладан, шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан қўйилган вазифалар ижроси юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Ў.Аллаев депутатлар билан биргаликда шаҳардаги савдо дўконлари, маҳаллий тадбиркорлар томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва гўшт махсулотларини арзон нархда бозорга чиқаришни ташкил қилиш бўйича ишларни ўз назоратига олди.

🔹Мутасаддилар савдо дўконлари эгалари ва корхона бошлиқлари билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, асоссиз нархларни оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa