Nurafshon shahri hokimligi
2.24K subscribers
37.1K photos
3.4K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#спорт

✍️Маълумки, барча жойларда бўлгани сингари Нурафшон шаҳрида ҳам "Беш ташаббус доирасида" спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

⚡️Хусусан, Нурафшон шаҳар Янги Обод, Қумариқ, Наврўз ва Тараққиёт маҳаллалари ёшлар етакчилари томонидан "Беш ташшаббус" спорт тадбирлари доирасида маҳаллаларида кӯчалараро ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этишди.

📌Унда спортнинг енгил атлетика, мини футбол, шашка, шахмат, стол тениси ва волейбол турлари бўйича маҳалла ўғил-қизлари куч синашдилар ва ўзаро беллашдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалла “лидер” тадбиркорлар орқали ривожлантирилади.

Деҳқонларимиз мавсумга ўз вақтида тайёргарлик кўриши учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасига ажратилган 2 триллион сўм ресурс ҳисобидан иккинчи чоракда қўшимча 350 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу маблағлар “лидер” тадбиркорлар орқали уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун берилади.

Ушбу маблағлар ҳисобига 250 та оғир маҳалладаги 165 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Яна 2,5 мингта маҳалла чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослашган. Уларни ривожлантириш учун:

- камида 1,5 мингта маҳаллага инкубатор;

- ҳар бир вилоятда камида 20 мингта хонадонга 20-100 тадан хонаки товуқ;

- 1000 тагача маҳаллада 5-10 та хонадонга асалари уялари тарқатилади.

Бу чора-тадбирлар орқали биринчи ярим йилликда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларда камида 140 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
#спорт
#хушхабар

🇺🇿🤼‍♂️‍Нурафшонлик Жасурбек Ортиқбоев Осиё чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.

🇲🇳Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунги финал беллашувлари бошланди.

Ҳозиргина 55 кг вазн тоифасидаги юнон-рум курашчимиз Нурафшон шаҳар, Оппоқ маҳалласи, Тошкент йўли кўчаси 58 хонадонда яшовчи Жасурбек Ортиқбоев бронза медали учун кечган беллашувда кореялик Хеокжин Жеонни 8-0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоамизга Осиё чемпионатидаги илк медални тақдим этди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:

- оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;

- оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.

Касаначиларга эса:

- ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;

олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.
Республика бўйича 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашган.

Президент аҳолиси кўп қишлоқларда шаҳарлардаги мавжуд хизматларни имкон қадар йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга аҳолиси 20 мингдан ошадиган 3-4 та маҳалла учун камида 1 тадан маҳаллалараро чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш топширилди.

Ушбу марказлар ҳам, микро саноат марказлари каби, 5 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши белгиланди.

Бу орқали вилоят ҳокимлари маҳаллаларда иккинчи чоракда хизматлар соҳасида 140 мингта иш ўрни яратиши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди, ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарорига асосан вилоят халқ таълим тизими бўйича кенгайтирилган махсус семинар ташкил этилади.

Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов бошчилигидаги мулоқотда вилоят халқ таълим бошқармаси вакиллари, туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, аҳоли ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари иштирок этади.

Иштирокчилар қамровини ошириш мақсадида семинар икки сеансда ташкил этилмоқда.

❗️Бошланиш вақти: 20 апрель, соат 10.00 ҳамда 14.00

📍
Тадбир жойи: Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 19 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +19°...+24° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 1-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 60-78% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +19°...+21° даража илиқ бўлади, ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 67-84% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун семинар ташкил этилди

*Чиноз тумани.
14-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Бўзатов Фест_2022" Ёшлар овози танловининг туман босқичи бўлди

*Қибрай тумани.
Маҳалла раислигига номзодлар билан суҳбатлар давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди

*Тошкент тумани. “
Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз

*Олмалиқ шаҳри.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бугун Олмалиқ шаҳрида бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Коррупция - жамият кушандаси!

*Оққўрғон тумани.
Фаол аёллар ташаббуси

*Янгийўл тумани.
30 минг дона булғор қалампири ва бақлажон кўчатлари тарқатилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Таълимда ҳамкорлик

*Чирчиқ шаҳри.
Доимий комиссияда “Аёллар дафтари” кўриб чиқилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мутасадди раҳбарлар томонидан долзарб масалалар кўрилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

*Бекобод туман.
Беш ташаббус Пахтакор ва Деҳқонободда бўлиб ўтди

*Паркент тумани. "
Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ўз маҳоратини кўрсатмоқда

*Ангрен шаҳри.
Муаммолар бартараф этилиши учун тезкор чоралар кўрилди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#фестиваль_танлови

Бугун Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Янги Ўзбекистоннинг баркамол авлодимиз” шиори остида шаҳар фестиваль-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда шаҳардаги 13 та умумий ўрта таълим мактабларидан 11 нафардан иқтидорли ва қобилятли ёш ўқувчилар 6 та йўналиш бўйича иштирок этдилар.
Фестиваль-танловда иштирок этган жамоаларга 23 апрель куни “Баркамол авлод ”болалар мактаби томонидан наминациялар бўйича энг юқори натижаларга эришган жамоалар ўринлари аниқланиб, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловни ўтказишдан асосий мақсади: фестиваль-танлови орқали болаларни ватанга, санъатга ва табиатга бўлган муҳаббатини ошириш ҳамда болалар қобилиятини янада ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, қолаверса уларнинг иқтидорларини муносиб баҳолаш ва келажакка тўғри йўналтира олишдир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa