Nurafshon shahri hokimligi
2.23K subscribers
37K photos
3.4K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#фестиваль_танлови

Бугун Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Янги Ўзбекистоннинг баркамол авлодимиз” шиори остида шаҳар фестиваль-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда шаҳардаги 13 та умумий ўрта таълим мактабларидан 11 нафардан иқтидорли ва қобилятли ёш ўқувчилар 6 та йўналиш бўйича иштирок этдилар.
Фестиваль-танловда иштирок этган жамоаларга 23 апрель куни “Баркамол авлод ”болалар мактаби томонидан наминациялар бўйича энг юқори натижаларга эришган жамоалар ўринлари аниқланиб, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловни ўтказишдан асосий мақсади: фестиваль-танлови орқали болаларни ватанга, санъатга ва табиатга бўлган муҳаббатини ошириш ҳамда болалар қобилиятини янада ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, қолаверса уларнинг иқтидорларини муносиб баҳолаш ва келажакка тўғри йўналтира олишдир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa