Nurafshon shahar hokimligi
2.21K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳри
#Ижтимоий_ҳимоя

❇️ Хайит байрами муносабати билан, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбековалар томонидан шаҳардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олинди. Жараёнда шаҳар ҳокими кириб келаётган хайит байрами билан табриклаб улар билан сухбатлашди, таклифларини тинглаб, таклифлари ва мурожаатлари юзасидан ижроси бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтилди. Шунингдек, хайит байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📍Шуни айтиш жоизки шаҳар ҳокимлиги томонидан нафақат байрамда, балки, йил давомида меҳнатга лаёқати чекланган ногирон хотин-қизларга касаначилик билан шуғулланиш учун тикув машиналари, болаларга ноутбук жамламалари олиб берилиб, улар учун доимий даромад манбаи яратилди. Шу тоифага мансуб фуқароларга протез-ортопедия воситалари, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари бепул берилди. Шаҳарда хайрия ишлари доимий амалга оширилиб келинмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Шараф_ленталари_тақилди.

Нурафшон шаҳридаги "Президент мактабида" 9-май "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб "Шараф ленталари" тақилди.

Фото лавҳада 👆👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Рамазон ҳайити муносабати билан бугун Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 та вагондан иборат озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.

Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

▫️16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
▫️5 та вагонда гуруч маҳсулоти
▫️1 та вагонда 12 минг дона икра;
▫️1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
▫️1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
▫️1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
▫️1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
▫️2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
▫️1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
▫️29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

Айни вақтда мазкур жараёнлар ОАВ орқали кенг ёритиб борилмоқда

https://t.me/AOKBToshvil