Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳри
#Ижтимоий ҳимоя

❇️Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш энг асосий масала ҳисобланади. 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида хабар олинди. Шаҳардаги ёши улуғ ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📍Шуни айтиш жоизки шаҳар ҳокимлиги томонидан нафақат байрамда, балки, йил давомида меҳнатга лаёқати чекланган ногирон хотин-қизларга касаначилик билан шуғулланиш учун тикув машиналари, болаларга ноутбук жамламали олиб берилиб, улар учун доимий даромад манбаи яратилди. Шу тоифага мансуб фуқароларга протез-ортопедия воситалари, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари бепул берилди. Шаҳарда хайрия ишлари доимий амалга оширилиб келинмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ижтимоий_ҳимоя

Кексаларимиз доим эъзозда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Нурафшон_шаҳри
#Ижтимоий_ҳимоя

❇️ Хайит байрами муносабати билан, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбековалар томонидан шаҳардаги ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олинди. Жараёнда шаҳар ҳокими кириб келаётган хайит байрами билан табриклаб улар билан сухбатлашди, таклифларини тинглаб, таклифлари ва мурожаатлари юзасидан ижроси бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтилди. Шунингдек, хайит байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📍Шуни айтиш жоизки шаҳар ҳокимлиги томонидан нафақат байрамда, балки, йил давомида меҳнатга лаёқати чекланган ногирон хотин-қизларга касаначилик билан шуғулланиш учун тикув машиналари, болаларга ноутбук жамламалари олиб берилиб, улар учун доимий даромад манбаи яратилди. Шу тоифага мансуб фуқароларга протез-ортопедия воситалари, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари бепул берилди. Шаҳарда хайрия ишлари доимий амалга оширилиб келинмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ижтимоий_ҳимоя

Ҳар бир инсон эътиборга, меҳрга муносибдир


Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқларига кўра ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, жамиятдаги фаол позициясини шакллантиришга кўмаклашиш вазифалари белгиланган.

Шу маънода бир қатор масъуллар бугун савоб ишга қўл уришди десак хато бўлмайди.

Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова, 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков, Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Пелтабаева ва тиббий ижтимоий хизматларни ривожлатриш бўлими Ф.Закировлар томонидан Таррақиёт МФЙ, 19-уй, 88-хонадонда истиқомат қилувчи Д.Исматуллаевага ногиронлик аравачаси берилди. 

Шунингдек, Д.Исматуллаевадан камчиликлар сўралиб, унинг ҳолидан хабар олиб туриш айтилди.

@Nurafshonpressa