Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#2_сектор

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25-май куни тасдиқланган ПҚ-258-сон қарори ижроси юзасидан бугун, шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, тегишли ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан шаҳар прокурори 2- сектрор раҳбари бошчилигида 2-сектор штабида депутатлар, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, Хотин – қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун мохиятини етказиш ва аҳолиги туғри тушунтириш бўйича йиғилиш ўтказди.

📌Маъсулларга тегишли курсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қарор ижроси юзасидан белгиланган вазифалар доимий назорати олиб борилиши такидланилди.

@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 30 - май : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +21°...+26° даража илиқ бўлиб, шимолдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 30-54% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +27°...+30° даража илиқ бўлади, жанубий-ғарбдан секундига 2-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 25-35% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️30 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
“TCT Rice” МЧЖ шолини қайта ишлаш корхонасида жорий йил ҳосили учун Тошкент вилоятида биринчи марта шолидан кейинги буғдой экиш тажрибаси қўлланилди

🔘Паркент тумани.
Туманимизда янги “Агромарказ” ишга тушди

🔘Оҳангарон тумани.
Йўл соз бўлса, машаққат оз бўлар

🔘Пискент тумани.
Ғалла ўрими: пухта тайёргарлик мўл ҳосил гарови

🔘Қибрай тумани.
Қибрай туман ёшлари ҳаётидан

🔘Чиноз тумани.
Жажжи “Заковат” чилар

🔘Тошкент тумани.
Фуқаролар томонидан ноқонуний равишда ўрнатилган шлагбаум олиб ташланди

🔘Нурафшон шаҳри.
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган мусобақага старт берилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан...

🔘Чирчиқ шаҳри.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри.
Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Финал босқичида ғолиблар аниқланди

🔘Янгийўл тумани.
Саховатда янгиланишлар бошланди

🔘Бекобод тумани.
Шаҳар қиёфасини ўзида акс эттириб бораётган қишлоқларимиз

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш🔍

📌Бугун Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙ “Фурқат кўчаси”, Наврўз МФЙ “Адолат кўчаси” ва Эвалак МФЙ “Эвалак кўчаларида” сув қувурларида келиб чиқаётган носозликларни олдини олиш мақсадида Нурафшон, Ёшлик ва Бирлик МФЙлар худудларида ичимлик сув таъминотида 10:00 дан 13:00 гача узилишлар бўлади. Шу вақтлар оралиғида аҳоли сув таъминотининг махсус, сув ташиш автомашиларида ичимлик суви билан таъминланади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободонлаштириш📌

🚧Нурафшон шаҳар марказий йӯлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.


⚠️ 4Р2 "Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373 автомобиль йўли (55 км)" автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган 28,5-35,2 км оралиғидаги (Тошкент йўли кўчаси бўйлаб ўтувчи 6,7 км) қисмини реконструкция қилиш бўйича 2022 йил 7 апрелдаги танлов натижаларига кўра лойиҳанинг умумий қиймати 114 579,9 млн.сўм деб кўрсатилган, шундан 2022 йил учун 30 млн.сўм ажартилиши белгиланган. АРТ (1-2) талаб этилмайди, лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд, экспертиза ҳулосаси олинган. Танлов натижаларига кўра (22411006007801 7801-сон баёни) "Avtoyo'l sanoat invest" MChJ ғолиб деб топилган. Қурилиш штаби ташкил этилган бўлиб,ҳозирги кунда шаҳарда қурилиш ишлари бошланган, бу йил учун 30 млн. сўм молиялаштирилган.

🛣Марказий йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.



✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️Батафсил лавҳада🔍
#live_Toshkent_viloyati_shaxmat

💠 Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида ақлий спорт тури Шахмат бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги кубоги"нинг Тошкент вилояти босқичига старт берилди!

Ушбу қизиқарли мусобақада шахматга қизиқувчилар орасидан маҳалла, сектор, туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70 нафар ҳаваскор ва проффессионал шахмат ихлосмандлари 34 миингдан зиёд рўйхатдан ўтган иштирокчиларни мағлуб этиб турнирнинг вилоят босқичида Республика босқичига ўтиш учун беллашмоқдалар. Мусобақа 4 йўналишда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахмат севувчиларни ўз ичига олган.

💥 Ҳа айтганча, Республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган ғолибларга 4 та йўналишнинг ҳар бири бўйича:
1-ўрин 50 миллион сўм;
2-ўрин 30 миллион сўм;
3-ўрин 20 миллион сўм;
Республика босқичига чиққан ҳар бир иштирокчи 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

📝 Республика босқичига йўл олиш учун барча иштирокчарга омад тилаб қоламиз.
#1_июнь_Ҳалқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

БОЛА КУЛСА, ДУНЁ КУЛАР!

Нурафшон шаҳар 3-сектор штабида 1 июнь, Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, 3-сектор раҳбари, маҳалла оқсоқоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда 3-сектор ҳудудидаги кам таъминланган эхтиёжманд оилаларнинг фарзандлари иштирок этишди.

Карнай сурнай садолари-ю, доиранинг шўх оҳанглари жажжи қалб соҳибларини тантаналар сайлига чорлади. Шаҳар маданият бўлим ҳодимлари томонидан тайёрланган турли хил чиқишлар, томошалар, консерт дастурлари кичкинтойларга бир олам завқ-у шавқ улашди.

Тадбир давомида жажжи болажонларимзга шаҳар ҳокимлиги 3-сектор раҳбари ҳамда Ниагара фирмаси ҳомийлигида байрам дастурхони, кийим кечаклар, велосипедлар, турли хил ўйинчоқлар хамда қимматбахо совғалар тантанали раишда берилди.

Байрам болажонлар кўлгуси билан кўтаринки рахда бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa