Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар
#2_сектор

Нурафшон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси З.Эрдонов 2- сектор ҳудудидаги 32 умумтаълим мактабида Қумариқ МФЙ ёшлари билан учрашди.
Сектор котиби ҳамда масъул идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.
Тадбирда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, 6 та мурожаат йўл ҳаритасига киритилди. Жами қабул қилинган 16 та, жумладан, ер ажратиш масаласида 3 та, банк-кредит йўналишида 6 та, ишга кириш масаласида 5 та, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўралган 2 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Хатлов
#2_сектор

Нурафшон шаҳар 2-сектор раҳбари Фахриддин Мирзаев Президентимиз томонидан селекторда берилган топшириқлар ижроси юзасидан, сектор ҳудудидаги маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан маҳалла кесимида хатлов ўтказишмоқда.
Жумлдан, Обод турмуш МФЙ ҳудудида хатлов жараёнида маҳаллада фаолият бошлаган М.Пўлатов ва маҳалла маъсуллари билан биргаликда аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб, оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари, тадбиркорлик имкониятларига ҳам аҳамият беришмоқда. Мақсад - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш орқали камбағалликни қисқартиришдир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён
#2_сектор

Нурафшон шахар 2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев сектор ҳудудидаги маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан хатлов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳусусан, бугун Тўйтепа МФЙ ҳудудида ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Тўйтепа маҳалласидаги хатлов ишларида ҳоким ёрдамчиларига 2 сектор раҳбари бош бўлиб, сўровномалар тўлдирилмоқда, шунингдек, хатлов жараёнларида, аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб, яшаш шароитларини, муаммо ва таклифларини ўрганиб чиқишмоқда.
Хатлов жараенлари давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ёшлар_дастури_амалда
#2_сектор
Нурафшон шаҳар 2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев, сектор ҳудудидаги маҳалладаги ёшлар ишлари агентлиги етакчилари билан йиғилиш ўтказиди.
Йиғилишда маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳм ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий – маърифий тадбирларни амалга ошириш, уларни ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истъдоди ва ташаббускорларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, ёшларни ватанпапарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интелектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш борасида топшириқ ва вазифалар белгилаб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон
#2_сектор
#спорт

🤼Нурафшон шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом улғайишларини таъминлаш мақсадида ёшларни спортга қизиқтириш ва оммавий спорт турларига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

🤼‍♀️Хусусан, шаҳар Прокуратураси, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан спортнинг кураш тури бўйича "Президентимиз полвонлари ва Барчиной қизлари" шиори остида 2008-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Нурафшон шаҳар чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#2_сектор

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25-май куни тасдиқланган ПҚ-258-сон қарори ижроси юзасидан бугун, шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, тегишли ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан шаҳар прокурори 2- сектрор раҳбари бошчилигида 2-сектор штабида депутатлар, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, Хотин – қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун мохиятини етказиш ва аҳолиги туғри тушунтириш бўйича йиғилиш ўтказди.

📌Маъсулларга тегишли курсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қарор ижроси юзасидан белгиланган вазифалар доимий назорати олиб борилиши такидланилди.

@Nurafshonpressa