Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.1K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият марказида шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида хотин қизлар фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда хафта якуни бўйича қилинган ишлар бўйича мухокамалар қилинди ҳамда хотин қизлар фаолларининг муаммолари юзасидан сухбатлашилди.
Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият марказида ҳоким ёрдамчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Хафта якуни бўйича қилинган ишлар бўйича мухокама ҳамда уларнинг муаммолари юзасидан учрашув бўлди.
Шукроналик!!!

#Навбатдаги фуқаролар қабулидан видео лавхалар.

Бугунги кунда аҳоли билан ишлаш хамда уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан беллгилаб берилган ислохотлар жамият хаётида катта этиборга сазовор бўлмоқда. Ушбу олиб бораётган сиёсатлардан бугун аҳоли миннатдор.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўйингоҳлар олиб келинди ва ўрнатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари О.Ганибеков ташаббуси билан сектор худудидаги ижтимоий химояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".
Президент Шавкат Мирзиёев:

Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим.

Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилди ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Энди қонун, регламент асосида муҳокамалардан ўтказилади".
Президент Шавкат Мирзиёев:

Нима учун айнан бугун конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурати туғилмоқда?

Айрим юртдошларимиз, ҳатто баъзи олимларимиз ҳам Конституциямиз замонавий демократик талабларга жавоб беради-ку, унга ўзгартириш киритишга эҳтиёж борми, деган саволни ўртага қўймоқда.

Тўғри, Конституциямиз хорижий илғор тажриба ҳамда халқаро стандарт ва талабларга ҳар томонлама мос келади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Мен амалдаги Асосий қонунимизни қабул қилишда иштирок этган комиссия аъзоси сифатида олдин ҳам айтганман: Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик йилларида эришган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда.

Буни ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Шу билан бирга, бугун шиддатли тараққиётнинг ўзи олдимизга қўяётган муҳим бир талабни чуқур тушуниб олишимиз зарур.

Ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда".