Nurafshon shahar hokimligi
1.9K subscribers
34.1K photos
3.23K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
#Фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият саройида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳабарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмунини турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ўзбекистан Экологик партия Тошкент вилоят кенгаши Конституцияга ўзгартириш киритиш учун ахоли таклифларини ўрганиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Ўзбекистан Экологик партия Тошкент вилоят кенгаши, Нурафшон шаҳар Кенгаш депутатлари иштирок этишди ва фуқароларнинг фикр мулохазалари ўрганилди.

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-5050 сонли қарорига асосан шаҳар ҳокимлари маҳалла хуқуқ-тартибот масканига рахбарлик қилаётган профилактика катта инспекторлари билан шахсан учрашиб, худудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши белгилаб қўйилган бўлиб шу муносабат билан Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ва шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи О.Ғанибековлар бошчилигида "Тонг" маданият саройида учрашув бўлиб ўтди.

@Nurafshonpressa
# Табрик
Нурафшон шаҳар Фавкулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Кинатбеков Арман Интикбекович

Сизни туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этамиз.
Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака, ўзингизга мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз!

Самимий тилаклар билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси