Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34.1K photos
3.22K videos
45 files
10.2K links
Download Telegram
Бугун, Нурафшон Шахар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан, "ОБОДОНЛАШТИРИШ" бошқармаси ходимларига тиббий кўрик бўлиб ўтмокда.

Тадбирда барча ТОР мутахассислар кўриги (невропатолог, кардиолог, стоматолог, терапевт, окулист, хирург), лаборатор-диагностика, УЗИ ЭКГ кўриги. Ушбу ташкилот ходимлари БУСТЕР доза билан эмланди ва дори-дармонлар тарқатилди.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Финалга марҳамат!

⚽️ Футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент вилояти босқичи финал учрашувини бевосита стадионда томоша қилинг.

🚩 Бир томонда Оҳангароннинг машҳур "Қорахитой" қишлоғи, бир томонда Бўка тумани "Дўстлик" маҳалласи ёшлари беллашади.

🤩 Маҳалла жамоасининг катта футболдаги супер ўйинларини томоша қилинг. Улар профессионал футболчи эмас, лекин маҳорат жиҳатидан бемалол беллашади.

📌 Асосийси, финал куни санъат усталари иштирокида катта шоу-концерт ҳам бўлиб ўтади.

💥Ғолиблар шарафига мушаклар отилади, ҳарбий оркестр марши янграйди.

🏟 Финал 7 июль куни соат 19:00да Олмалиқ шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтади.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Эълон #Сайёр_қабул

⚡️ Нурафшон шахри аҳолиси ва тадбиркорлари диққатига!

Сизда ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича муаммо ва таклифлар борми?

🔹 Унда, 2022 йил 7 июль куни соат 10-00 да Нурафшон шаҳар сув таъминоти бўлими маъмурий биносида бўлиб ўтадиган сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Илхом Талипов бошчилигида бўлиб ўтади.

📍 Манзил: Нурафшон шаҳар Тошкент йўли 1 тор кўчаси 3 уй, Сув таъминоти бўлими маъмурий биноси.

☎️ 99870-762-63-71

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Нурафшон шахар бўлими.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#sayyor_qabul

🔵Ayni damda Nurafshon shahar, Yuqorichirchiq, O‘rtachirchiq va Piskent tumani aholisi uchun “Toshkent suv ta’minoti” MCHJning Nurafshon shahar bo‘limida sayyor qabul jarayonlari tashkillashtirilmoqda.

📝Aholi tomonidan asosan suv bosimining pasayganligi, ichimlik suvi uchun toʻlov masalalari va oqova suv bilan bogʻliq murojaatlar boʻlmoqda.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
ЭЪЛОН!!! Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик байрамининг 31 йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан "Ватан"ни мадҳ этувчи шеърлар танловни эълон қилади.Танловда ўз ижодидидан шоир, шоираларни шаҳар ёшларини чорлаб қоламиз.Танлов ғолибларни тақдирлаш маросим 22 июль соат 10-00 да "Тонг" маданият уйида ўтказилади. Ғолибларни Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдирланади.

Мурожаат учун +998999 9821404, +99895 8072281

Нурафшон шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши
#эълон

❗️Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Нурафшон шаҳри Электр таъминоти корхонаси сизларни Қурбон ҳайити байрами билан самимий қутлайди!

Корхона байрам муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида тижорат банкларининг ишламаслигини инобатга олган ҳолда электр энернияси учун тўловларни ўз вақтида тўлашингизни сўрайди ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун вужудга келган қарздорликлар натижасида электр энергияси таъминоти тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилиши ҳақида огоҳлантиради.

Электр энергияси учун тўловларни Apelsin, Paynet, Payme, Click ва бошқа электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун:
☎️+998 99 903 99 49;
☎️+998 90 067 46 26.

Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Муборак Қурбон ҳайит намози муносабати билан фуқароларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 9 июнь куни соат 4:00 дан 8:00 га қадар ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Нурафшон шаҳри Оппоқ маҳалласида “Исмат ота” жоме масжиди жойлашган Тошкент йўли кўчасида, Гузар махалласида "Тўйтепа" жоме масжити жойлашган Охунбобоев кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

❗️Шу муносабат билан ҳаракат иштирокчиларидан вазиятни тўғри тушунган ҳолда, ЙПХ инспекторларининг кўрсатмаларига амал қилишларини сўраймиз.




Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Nurafshon shahar Maktabgacha ta’lim bo’limi tasarrufidagi 11-sonli Davlat maktabgacha ta'lim tashkilotida "Yoz o'tmoqda-soz" mavzusida seminar o’tkazildi.

@Nurafshonpressa