Nurafshon shahar hokimligi
1.88K subscribers
34K photos
3.22K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Шунингдек, бугуннинг ўзида Янги обод ҳамда Юксалиш маҳаллалари фуқаролари мурожаатлари бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев хамда тегишли муттасадди рахбарлар бошчилигида жойига чиқиб ўрганилди ҳамда ижроси бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб масъул рахбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳридан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) си орқали тадбиркорлик фаолияти учун савдоларга қўйилган ер майдонлари.
Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, Сиз ҳозирги вақтда «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) сида Нурафшон шаҳри ҳудудидан қўйилган 50 дан ортиқ ер участкаларини e-auksion.uz ягона платформаси орқали сотиб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар: +99897-884-19-71

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
#ижро_назорати

📍 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2апрел кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарорига кўра, туман (шаҳар) ҳокимлари маҳалла хуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспекторлари билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши вазифаси белгиланган.

🔖 Қарор ижроси юзасидан ўтказилган йиғилишда айнан ушбу масалалар юзасидан иш олиб борилиб, шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан профилактика инспекторларига жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.

@Nurafshonpressa
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Йил бошида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан аҳолига 80 минг гектар майдонни бўлиб бериш бошланди.

Аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 мингдан зиёд “Томорқа хизмати” инфратузилмаси яратилди.

Томорқада маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ажратилди.

Жорий йил 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли бандлиги таъминланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter