Nurafshon shahar hokimligi
1.88K subscribers
34K photos
3.22K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Ёшлар муаммолари сектор раҳбарлари назоратида

🔰Нурафшон шаҳар 2-сектор биносида шаҳар прокурори Ф.Мирзаев бошчилигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Сектор раҳбари Фахриддин Мирзаев ҳар бир ёшнинг мурожаат ва таклифларини тинглаб, муаммоларга ечим топишида кўмак берди.

📌Шунингдек, сектор худудидаги ишсиз ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, бўш иш ўринлари билан яқиндан таништирилди
.

@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокимининг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолига планшет топширди

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳардаги 22 та маҳалланинг хотин-қизлар фаолларига планшет топширди.

Шаҳар ҳокими бошчилигида ўтказилган мазкур йиғилиш давомида сектор раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабоева ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда М.Салиев бугунги кунда мамлакатимизда аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар, гендер тенглиги масалалари, шунингдек, бу борада ишлаш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар борасида атрофлича тўхталиб ўтди.

Хотин-қизлар фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан қаратилаётган юксак эътибор, туман ҳокимининг ташаббуси билан ташкил қилинган яхши иш шароитидан миннатдор бўлдилар ҳамда бугунги тақдим қилинган планшетлар аёлларнинг маҳалладаги фаолиятида фойдаланишга бир қанча қулайликлар яратиши тўғрисида фикр билдириб, миннатдорчиликлар айтдилар.

Нурафшон шаҳарт ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Фуқаролар_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔸Нурафшон шаҳар “Тонг” маданият марказида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳоким Музаффар Салиев раҳбарлигида ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабул давомида иштирок этган аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаат тингланди.

Мазкур мурожаатлар мазмуни турмуш билан боғлиқ оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, йўл, коммунал соҳа, тиббиёт тизими, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши, турар-жой, кадастр ҳамда таълим каби масалалар ташкил қилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими масъуллар билан жойига чиқиб ўрганишлар олиб бормоқда.

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Фуқаролар қабулида Маърифат МФЙ ахолиси томонидан кўтарилган муаммолар бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев тегишли ташкилот раҳбарлари билан бирлагикда жойига чиқиб ўрганилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@Nurafshonpressa