Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.87K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
#МИБ_назорати

Фуқаролар манфаати қаноатлантирилмоқда

Инсон борки ташвишсиз, муаммоларга дуч келмай қолмайди ва ўз ўрнида тегишли соҳа вакилларига мурожаат қилиб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилади.

Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлимига келиб тушган аризага кўра яна бир қарздорлик ундирилиб, фуқаро манфаати қондирилди.

Жумладан, бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари буйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.А. ҳисобидан ундирувчи К.З.нинг фойдасига жами 10 миллион сўм алимент пуллари ундирилди.

МИБ Нурафшон шаҳар бўлими

#Nurafshonpressa
#менинг_конституциям

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 1 августгача узайтириш белгиланган эди.
Сўнгги муддат бугунги сана бўлганлиги боис 1 август соат 00:00 ҳолатига кўра, умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш тўхтатилди.

Халқимиздан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасида Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

@Nurafshonpressa
#bunyodkorlik

Кореялик инвесторлар ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш учун “Нурафшон сити”га ташриф буюришди

__
Хорижлик инвесторлар шаҳарда яқин келажакда бино бўлиши кутилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиб, ўз фикрларини билдиришди.

Нурафшоннинг эртанги кунини белгиловчи тақдимот кореялик бўлажак шерик ҳамкорларнинг эътиборига ҳавола этилар экан, шаҳар ҳокими М. Салиев мавжуд инвестицион имкониятлар борасида меҳмонларга шахсан тушунчалар берди. Шунингдек, “Нурафшон сити” мажмуаси турли лойиҳавий инвестициялар учун айнан мос нуқта эканлиги тавсия қилинди.

Инвесторларнинг талаби бўйича уларнинг режалаштираётган лойиҳалари яъни тиббиёт кластерини яратишлари учун ҳокимлик томонидан таклиф қилинган объектлар кўрсатилди.

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятининг июль ойидаги асосий тадбир ва воқеалари

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эртанинг_бугуни

Бунёдкорлик ва тараққиёт шаҳри


Чанг, тупроқ, нурсиз манзара. Кишида кайфиятни заифлаштирадиган ҳолат. Нурафшоннинг гуркираган, гўзалликка бурканган эртасини бугун шундай кўряпмиз.

Табиатан таъмир ишлари давомида ҳаммада “... эҳее қачон тугар экан бу қурилиш, атроф чанг-тўзон” деган ношукурлик ҳисси шаклланади.

Шубҳасиз, ишлар поёнига етиб, муҳит ўзгаргач, акс ҳолат яъни жудаям чиройли чиқибди, бекорга эмас эканда шунча ҳаракат, деб қўямиз.

Айни кунларда Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган шаҳарсозлик ишлари кўпчиликда ноқулайлик туғдираётганлиги табиий. Бироқ бугунги бунёдкорлик эртанги фаровон турмуш учун пойдевор эканлиги ҳам айни ҳақиқат.

Мазкур долзарб қурилиш, таъмирлаш ишларининг замирида катта меҳнат ва умид яшаётган бугуннинг саъй-ҳаракатлари шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрадиганларни нурли манзиллар масканига етаклайди деб айта оламиз.

@Nurafshonpressa
#Тонг_шукуҳи

⚡️ Янги тонгда янги режалар билан кўчага чиққан қалбларни иморатлардаги осмон узра жахлдор булутлар билан тенглашаман деб мағрур ҳилпираётган миллий байроғимиз янада жунбушга келтириши шубҳасиз.

– Бугуннинг ўзгача файзи учун шукрона келтириб дуога қўл очганлар ниятларига эришсин дейди, атрофнинг мафтункорлиги учун мудом шай турган опахон суратга олиш жараёнимда мен билан суҳбат қурар экан.

Илиқ истакли опа билан алоҳида суҳбат уюштиришимизни айтиб, яратганнинг зиё улашган тонги, ҳаёт қайнар Нурафшоннинг нурли кўчаларига боқиб, кўнглимизда ажойиб завқ билан барчага файзли кун тилаб қоламиз шу онда.

@Nurafshonpressa