Nurafshon shahar hokimligi
2.04K subscribers
36K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дўстлик_байрами

Нурафшон шаҳрида дўстлик байрами кенг нишонланди

Батафсил ушбу лавҳада👆👆👆

@Nurafshonpressa
#шукуҳ
#мустақиллик
#саёҳат

Мустақиллик муносабати билан 4 кунлик дам олиш онларингизни қайси ҳудудларда саёҳат қилиб ўтказган бўлар эдингиз?

— Асли Сирдарёликман. Турмуш ўртоғимнинг хизмат сафари сабаб Нурафшонда вақтинча истиқомат қилаяпмиз. Илгари Тошкент вилоятини ҳаминқадар яқиндан билмас эдим. Айни ўша ҳолатимда шу саволни берганингизда шубҳасиз, мамлакатимизда туризмнинг ансабли шаклланган Самарқанд, Бухоро ёки Хиванинг Ичан қалъасини танлаган бўлар эдим (кулади). Аммо бугун вилоятингизнинг бетакрор гўшалигини, тарихий обидалари бисёр эканлигини билдим, айниқса Нурафшон шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўриб кўз қувнайди. Биз Тошкент вилоятини кезиб чиқмоқчимиз, фурсат бўлса, албатта.

Оилавий Бўстонлиқ, Паркент туманларининг бетакрор манзараларини кўрдик. Фарзандларимизга бой меросларимизни англатиш бурчимиздир. Шу сабаб сайёҳатимизни давомий олиб боришни оиламиз билан режалаштирганмиз.

Мухлиса Шарипова, Сирдарё вилояти

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Тошкент вилоятида байрам шукуҳи...

➡️Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
12:00:00-13:00:00
RADIO 24
“Ўзбекистон 24” радиосида Нурафшон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси Сирожиддин Шамсуддиновнинг интервьюси эшиттирилди.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Илк қўнғироқ садосига қоришилган ҳаяжонли дамлар яна қайтди. Нурафшон шаҳридаги Президент мактабида бўлиб турган шаҳар ҳокими Музаффар Салиев миллий мадҳиямизни ўқувчи-ёшлар билан қаршилаб, юрт байроғини ғурур ила кўкка кўтарилишида ҳамроҳлик қилди.

2023-2023 ўқув йилини бошланишида барчага муваффақият тилаган шаҳар ҳокими ўтган йилда илм олишда олға қадам босган ўқувчиларни совғалар билан сийлади.

📌 Жорий — янги ўқув йилининг илк қўнғироқлари чалиниб, барчага янги зафарларни қучиш учун шаҳдам қадамларни ташлаш заруратини яратди.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Нурафшон шаҳридаги 1-мактабга биринчи синфга биринчилардан келган жажжи болакайлар мактаб, илм олиш, синф, синфдош ва ҳоказо тушунчаларга кўникма ҳосил қилиш пайида.

Жон қулоғи билан шаҳар ҳокими Музаффар Салиевнинг табрикларини, тилакларини тинглаётган ўқувчилар ҳаяжон тўла кўзларида қувонч яшнаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ


Жараёндаги ҳаяжон. Болалар қувончи. Шаҳар ҳокимининг илк қадам босаётган келажак авлод учун тилаклари.

@Nurafshonpressa
#табрик

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис Қобилжон Жалолдиновнинг таваллуд айёми билан шаҳар ҳокимлиги жамоаси самимий қутлайди.

Қ.Жалолдиновнинг келгуси режаларига муваффақиятлар тилаймиз.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Янги қадам

Нурафшон шаҳар ХТБга қарашли 32-умумий ўрта таълим мактабида ,"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.

Илк қўнғироқ онларида шаҳар ҳокимининг ёшлар масаласи буйича ўринбосари Қулбекова Насиба ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов иштирок этишди.

@Nurafshonpressa