Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Илк қўнғироқ садосига қоришилган ҳаяжонли дамлар яна қайтди. Нурафшон шаҳридаги Президент мактабида бўлиб турган шаҳар ҳокими Музаффар Салиев миллий мадҳиямизни ўқувчи-ёшлар билан қаршилаб, юрт байроғини ғурур ила кўкка кўтарилишида ҳамроҳлик қилди.

2023-2023 ўқув йилини бошланишида барчага муваффақият тилаган шаҳар ҳокими ўтган йилда илм олишда олға қадам босган ўқувчиларни совғалар билан сийлади.

📌 Жорий — янги ўқув йилининг илк қўнғироқлари чалиниб, барчага янги зафарларни қучиш учун шаҳдам қадамларни ташлаш заруратини яратди.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Нурафшон шаҳридаги 1-мактабга биринчи синфга биринчилардан келган жажжи болакайлар мактаб, илм олиш, синф, синфдош ва ҳоказо тушунчаларга кўникма ҳосил қилиш пайида.

Жон қулоғи билан шаҳар ҳокими Музаффар Салиевнинг табрикларини, тилакларини тинглаётган ўқувчилар ҳаяжон тўла кўзларида қувонч яшнаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ


Жараёндаги ҳаяжон. Болалар қувончи. Шаҳар ҳокимининг илк қадам босаётган келажак авлод учун тилаклари.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Янги қадам

Нурафшон шаҳар ХТБга қарашли 32-умумий ўрта таълим мактабида ,"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.

Илк қўнғироқ онларида шаҳар ҳокимининг ёшлар масаласи буйича ўринбосари Қулбекова Насиба ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов иштирок этишди.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Нурафшон шаҳридаги 1-мактабнинг юқори синфлари шаҳар ҳокими Музаффар Салиевнинг таълим борасидаги тегишли тавсияларига эга бўлишди.

Мустақиллик соати ўрнида ўтилган дарсда ўқувчи-ёшлар зарурий кўникмалар ҳосил қилишди.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

2022-2023 ўқув йилининг биринчи қўнғироғи Нурафшон шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактабида ҳам чалинди.

Таълим соҳасидаги эришилган ютуқларнинг тақдирланиши, саҳнавий чиқишлар илк таълим кунидаёқ ўқувчиларда кўтаринки кайфият бағишлади.

@Nurafshonpressa
#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков 57-сонли мактаб ўқувчиларини илк қўнғироқ билан табриклади. Шу билан бирга мактаб фонди учун китоб совға қилинди.

Тадбир давомида 1 синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ҳамда О.Ғанибеков томонидан 11 синф ўқувчиларига мустақиллик дарси ўтилди.

@Nurafshonpressa