Nurafshon shahar hokimligi
2.08K subscribers
36.1K photos
3.33K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#сессия
#онлайн

Нурафшон шаҳар ҳудудидаги бўш турган ер майдонини вақтинча мавсумий муддатга қишлоқ хўжалиги экинини эеиб, фойдаланиб туриш тўғрисида Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қахрамон Алкаров сўзга чиқди.

Масала юзасидан муҳокамалар олиб борилмоқда.

Кун тартибидаги қолган  масалалар ҳам ўртага ташланди.

@Nurafshonpressa
#сессия
#онлайн

Кўрилган масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари истиқболдаги режалар учун мустаҳкамланди.

@Nurafshonpressa
#Билдириш

“Тошкент  сув  таъминоти ” МЧЖ   Нурафшон шаҳар  бўлими  ичимлик сув қувурларида носозлик мавжудлиги сабабли 2022 йил 9 сентябр куни  Юксалиш, Тараккиёт ва Ҳуррият МФЙ  худудларининг  ичимлик сув  таъминотида  соат 14:00 дан  18:00 гача узилиш бўлади.  Аҳолидан  ичимлик сувидан захираланиши  сўралади ва сув таъминотининг  махсус  сув  ташиш  автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@Nurafshonpressa
#маҳаллага_эътибор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2022 йил 7 сентябрдаги “ Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги АФ-49-сон фармойиши ижроси юзасидан Нурафшон шаҳридаги барча МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, етакчилар, фаоллар иштирокида учрашув ўтказилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими М. Салиев маҳаллалардаги муаммо ва камчиликлар юзасидан ўз таклифлари билан келган раисларнинг маърузасини тинглади.

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, хусусан мамлакатимизда “Инсон қадри учун” эзгу тамойил асосида ишларни ташкил этиш, бўйича уй-жой, мактаб, боғча, тиббиёт, маданият, спорт муассасалари, ички йўллар, ичимлик сув, электр, газ таъминоти, ободонлаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб бу бўйича зарурий чораларга урғу берилди.

@Nurafshonpressa
#муҳим_тарбия

Ёш қизлар тарбияси бугуннинг муҳим ва долзарб вазифасидир

Оқила ибо, ҳаё либосидаги қизларни жамият қаҳрамонларига менгазасак адашмаган бўламиз.

Батафсил: https://clck.ru/yXjHT

@Nurafshonpressa
#қарор
#гимнастика_мактаби

Нурафшон шаҳар “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган Нурафшон шаҳар спорт мактабида вилоят Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори тасдиқланган.

@Nurafshonpressa
#ташаббус
#спорт
#мусобақа

Ёш авлодни маънан баркамол бўлиб вояга етишиши, уларни ҳар томонлама етук соғлом бўлишлари учун мамлакатимизда турли саъй-ҳаракатлар, хусусан спорт йўналишидаги тадбирлар кўплаб олиб борилмоқда. Ана шундай мақсадли жараён бугун Нурафшон шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Шаҳардаги 1-ИДУМ мактабида 9 та спорт турлари бўйича 5-ташшабус олимпиядасининг мусобақалари ўтказилди. Унда 4 та сектор раҳбарларига қарашли маҳаллаларга кўчалар босқичида беллашиш учун старт берилди. Белгиланган спорт турлари бўйича мусобақаларда шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари, барча сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар иштирок этишди. Мутасадди раҳбарларнинг мусобақаларда шахсан беллашишлари ёш иштирокчиларга мотивация улашди, десак хато бўлмайди.

@Nurafshonpressa