Nurafshon shahar hokimligi
2.03K subscribers
36K photos
3.32K videos
47 files
10.6K links
Download Telegram
#маҳаллага_эътибор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2022 йил 7 сентябрдаги “ Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги АФ-49-сон фармойиши ижроси юзасидан Нурафшон шаҳридаги барча МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, етакчилар, фаоллар иштирокида учрашув ўтказилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими М. Салиев маҳаллалардаги муаммо ва камчиликлар юзасидан ўз таклифлари билан келган раисларнинг маърузасини тинглади.

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, хусусан мамлакатимизда “Инсон қадри учун” эзгу тамойил асосида ишларни ташкил этиш, бўйича уй-жой, мактаб, боғча, тиббиёт, маданият, спорт муассасалари, ички йўллар, ичимлик сув, электр, газ таъминоти, ободонлаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб бу бўйича зарурий чораларга урғу берилди.

@Nurafshonpressa