#Diqqat
#Bildirish
“Nurafshonshahargaz” gaz ta’minoti bo‘limi sizga shuni ma’lum qiladi:
Uchqun MFY Guzar ko‘chasidagi D-76,50 mm li o‘rta bosimdagi ko‘cha gaz quvurlarini ta’mirlash va ko‘chirish ishlari olib borilishi munosabati bilan:
🛠 2025-yil 9-avgust kuni, soat 09:00 dan 18:00 gacha
Uchqun va To‘y tepa MFYning barcha ko‘chalarida yashovchi aholi va ulgurji iste’molchilarning gaz ta’minoti vaqtincha to‘xtatiladi.
ℹ️ Gaz ta’minoti to‘xtatiladigan:
aholi xonadonlari soni — 1015 ta
ulgurji iste’molchilar soni — 82 ta
📞 Savollar yuzasidan murojaat uchun:
☎️ 104 yoki 📱 (99) 004-81-04
"Nurafshon shahar gaz" gaz ta’minoti yuzaga kelgan noqulayliklar uchun aholidan uzr so‘raydi.
Nurafshon shahar hokimligi Axborot xizmati
Telegram |Facebook | Instagram |You tube | Web sayt

⚡️2025 йил 8 август куни «Машъал» газетасининг 30-31-сони босмадан чиқди
Газетанинг ушбу сонида
📌 “Сариқ чироқ ёнмаса…”;
📌 “Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт (Ўрта Чирчиқ фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, ҳайкалтарош Илҳом ЖАББОРОВ 80 ёшда!)”;
📌 “Инсонни тушуниш керак, шунда жамиятда зўравонлик кузатилмайди”;
📌 “Иллатнинг илдизи қаерда?”;
📌 “Чирчиқ дарёсининг ўртасидаги гулшан”;
📌 “Буюк маърифатпарварнинг ўлмас ўгитлари”;
📌 “Ор қилмасдан она тилингда гапир!” каби мақолаларни ўқишингиз мумкин.
«Миллат мураббийлари» рукнида икки карра Меҳнат Қаҳрамони Ким Пен Хва ҳақида “Тўқайни яшнатган корейс деҳқони” мақоласи ва «Бир жуфт шеър» рукнида Олимжон Ўсаровнинг икки шеъри эълон қилинган.
Шунингдек, ҳафта давомида рўй берган воқеалар юзасидан хабарлар чоп этилган.
⚡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН:
https://online.anyflip.com/brrrs/ikue/mobile/index.html
Газетага қисқа шарҳ берилган видеони Youtube саҳифамизда томоша қилинг:
👇👇👇
https://youtu.be/-tLIfIjJOuQ
«Машъал»га обуна бўлинг:
Телеграм | Youtube | Ok.ru | Instagram

Anyflip
«Машъал» газетаси. 30-31-сон.....
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бошланди.
Охирги 7 йилда олий таълимда қабул 4,5 баробар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлсада, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги қайд этилди.
Мисол учун, йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.
Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X

“Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда олийгоҳлар тайёрлаётган кадрлар билан иш берувчиларнинг талаби ўртасида фарқ катта экани кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, енгил саноатнинг ўзида 4 минг нафар олий тоифали кадрларга эҳтиёж бор.
Бу йўналишда йилига ўртача 2,5 минг талаба битиргани билан, улар корхоналардаги замонавий ускуналарда ишлашни билмагани учун 42 фоизи ишга жойлаша олмаяпти. Оқибатда тадбиркорлар четдан тайёр мутахассис жалб қилишга мажбур бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди.
Бу йилги 231 минг олийгоҳ битирувчисидан 125 минги иш топди, деб ҳисобот берилаётгани билан ишли бўлганларнинг 42 минги ўзини ўзи банд қилгани аниқланган.
Ҳар бир талабани олийгоҳда ўқитиб, мутахассис қилиб тайёрлаш учун давлат йилига 25-30 миллион сўм сарфламоқда.
Лекин, тўрт йил олийгоҳда ўқиб, диплом олган ёшларнинг ярмидан кўпи кам малака талаб этадиган ишларда банд.

Қирқта олийгоҳга молиявий мустақиллик берилгани бугун ўз самарасини бергани таъкидланди.
Масалан, иқтисодиёт, юридик, тиббиёт, тиллар ва педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг етарли маблағи бор. Лекин энг долзарб бўлиб турган қишлоқ хўжалиги, ветеринария, муҳандислик, аниқ ва табиий фанлар (STEM) йўналишидаги айрим олийгоҳлар даромад топишга ўрганмаётгани, ёшлар учун жозибадор эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Президентимиз “тармоқ-корхона-олийгоҳ” занжирини йўлга қўйишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этди.
Бу борада 25 та муҳандислик олийгоҳи ҳамкор корхоналарда 438 та кафедра очди. Масалан, нефть-газ тармоғи таълим-ишлаб чиқариш кластерларини ташкил қилди. Бухоро техника университети эса нефть-газдан ташқари яна 10 та корхонада 20 та кафедра филиали фаолиятини йўлга қўйди.
Бухоро вилоятида яқин йилларда йирик газ-кимё мажмуаси ишга тушиши кутилмоқда. Хорижий компаниялар томонидан Устюртдаги янги лойиҳалар бўйича ишлар бошланган.
Президентимиз бу қувватларга мутахассислар қаерда тайёрланади, илмий изланишлар ким томонидан олиб борилади, деган саволларга ҳозирдан жавоб топиш кераклигини таъкидлади.

Эндиликда қиймати 1 миллион доллардан, ишчилар сони 50 тадан юқори лойиҳалар техник-иқтисодий асосида соҳалар ва йўналишлар кесимида мутахассисларга эҳтиёж кўрсатилади.
Бу асосда масъул вазир ва тармоқ раҳбари олийгоҳларга буюртма жойлаштириб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўяди.
Бунда ректорлар буюртма асосида ўқиётган талабалар учун асосий фанлардан ташқари қўшимча таълим модулларини жорий қилади. Ушбу модулларни ўқиган талабаларга кредит баллари берилади.
Талабаларнинг билими иккинчи курсдан кейин уларни ишга олмоқчи бўлган инвестор иштирокида ҳар йили баҳолаб борилади. Талаба диплом ишини лойиҳада қўйилган масалалардан келиб чиқиб, ҳимоя қилади.
Бир сўз билан айтганда, инвестор эҳтиёжига мос келган битирувчилар у томонидан кафолатли ишга олинадиган тизим бўлади.

❤1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Таҳлиллар кўрсатганидек, бюрократия сабаб хусусий сектор бўш ўринларни кўрсатишдан манфаатдор эмас.
Шу боис, олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди.
Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади.
Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.
Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.
Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.
Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.
Facebook|Instagram|X
Шу боис, олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди.
Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади.
Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.
Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.
Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.
Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари ректорлар ваколатини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эндиликда, “Янги Ўзбекистон” университетининг баҳолаш тизими олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади.
Молиялаштириш олийгоҳлар тўплаган балларига қараб амалга оширилади.
Олийгоҳларга битирувчилар бандлигига қараб – 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб – 30 балл, илмий салоҳияти, тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун – 20 балл; тадқиқотлар учун жалб қилган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади.
Масалан, Қарши техника университети жами балларнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги бюджетдан берилаётган 78 миллиард сўмга қўшимча 20 фоизлик бонус берилади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилига молиялаштириш қисқаради.
Миллий университет, Ирригация каби илмий олийгоҳлар, Маданият ва санъат, Консерватория каби ижтимоий олийгоҳларни техника йўналишидаги амалий олийгоҳлар билан тенглаштириб бўлмаслиги қайд этилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга рейтинг мезонларини ишлаб чиқишда буни ҳам ҳисобга олиш топширилди.

Бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди.
“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади.
Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.
Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади.
Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак).
Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.
Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди.
Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.