Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
34K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар Янгиобод МФЙ биносида шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида ёшларга зарур бўлган асбаб-ускуналар ва меҳнат қуролларини олиб берилди.

@Nurafshonpressa
Шаҳарда давлат мактабгача таълим ташкилоти яна биттага кўпайди.

Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим ташкилоти тасарруфида "Ойбек" МФЙ ҳудудида 100 ўринга мўлжалланган 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти очиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида шахар ҳокими М.Салиев, ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова, мактабгача таълим бўлим мудири М.Насуруллаева, маҳалла фаоллари, ёшлар вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#огоҳлик

Нурафшон шаҳар ФВБ ҳодимлари томонидан Нурафшон шаҳар худудидан кесиб ўтувчи зовур ва каналларида фуқароларимизни чўкиш ҳолларини олдини олиш мақсадида, профилактик тадбирлар ўтказилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#обод_маҳалла

Нурафшон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2-сектор ҳудудидаги "Наврўз" МФЙнинг Суғдиёна кўчасида ички ариқлар тозаланиши ҳам шулар жумласидандир.

Шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар прокурори Ф.Мирзаев маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини назорат қилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#жараён

🖇Нурафшон шаҳар Маҳалла фуқаролар йиғинларида "Аёллар дафтари"га киритиш давом этмоқда.

📌 "Аёллар дафтари"ни шакиллантириш билан биргаликда фуқаролар муаммолари ўрганилмоқда. Муаммоларга ечим топилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa