Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.9K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Ёшлар ўртасида "Мини футбол" бўйича шаҳар прокурори кубоги бўлиб ўтди.

Нурафшон шаҳрида "Ёшлар куни"га бағишлаб 2021 йил 30 июнь ва 1 июль кунлари прокурор сектори ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни ёзги таътилида бўш вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида ёшлар ўртасида Мини футбол бўйича шаҳар прокурори кубоги бўлиб ўтди.

Мусабоқада шаҳар Ҳалқ таълим бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синиф ўқувчилари иштирок этишди.

Мусабоқа ғолибларларига шаҳар прокурорининг қимматбаҳо совғалари ва чемпионлик кубоги топширилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиши ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Сессия

⚡️ Бугун Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессия кун тартибидаги 1-масалаНурафшон шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотлар бузилиши натижасида уларга етказилган зарарларни қоплаш, мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида Ш.Усмонов ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги 2-масала “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ш.Рўзматовнинг ҳисоботи тингланди.

3-масала Нурафшон шаҳар ҳокимининг айрим қарор ва фармойишларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботини Кенгаш раиси М.Салиев ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибида 3 та масала киритилган бўлиб, барча масалалар бўйича сессия қарорлари қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Барча шаҳримиз фуқароларига маълумки, ҳар шанба куни шаҳар ҳокимининг "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтади. Бугун ҳам раҳбарлар томонидан навбатдаги қабул ўтказилди.

📊Қабулда шаҳар ҳокими, Кенгаш раиси М.Салиев раҳбарлигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари фуқаролар мурожаатларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини кўришди.

❇️Қабулда фуқаролар доимий ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам ва кредит олиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлиб, тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 2-сектор худудидаги махаллаларда яшовчи "Ёшлар дафтари"да руйхатда турган ёшларга тикув машинаси, кандолатчилик ускунаси ва шу каби асбоб -ускуналар субсидия асосида топширилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi