Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули
Хабарингиз бор, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 30 июль куни Нурафшон шаҳар, 1-сектор ҳудудида “Обод МФЙ” фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди. Унда Нурафшон шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Мазкур қабулда фуқаролар томонидан бола пули, субсидиялар, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит маблағларини ажаритиш, ишга жойлашиш, каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Мутасадди раҳбарлар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглашди.
Таъикдлаш керакки, ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалаларга ижобий ечим топиш юзасидан тегишли мутасаддиларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
“Тарақиёт ва Юксалиш МФЙ” фуқаролари қабулда

Кунинг икинчи яримида Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Б.Бегматов ҳамда Б.Кахаровлар Нурафшон шаҳар “Тарақиёт ва Юксалиш МФЙ” фуқаролари билан сайёр қабулни ўтказишди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Карантин қоидалари асосида ўтказилган қабулга 40 нафар фуқаро ёзилиб, мурожаатларини билдиришди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ҳамда муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топширилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Фуқароларнинг мурожаатлари назоратда

Жорий йилнинг 23 июль куни Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Б.Бегматов Нурафшон шаҳар Маданият марказида шаҳар фуқаролари билан қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Мазкур қабул карантин қоидалари асосида бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой, сув таъминоти, кредит масалалари каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилди ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш бўйича тегишлилар томонидан назоратга олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
“Учқун ва Бобур МФЙ” фуқаролари қабулда
Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Нурафшон шаҳар “Учқун ва Бобур МФЙ” фуқаролари билан шаҳар Амфитеатрда қабулни ўтказди. Қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
“Учқун ва Бобур МФЙ” фуқаролари, ўзларининг қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, бандликни таъминлаш, снос, электр тармоқларидан қарздорлик, моддий ёрдам олиш, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилишда ёрдам сўрадилар. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, фуқароларга маслахат, тушунтириш ва амалий ёрдамлар берилди. Учрашув мабойнида фуқароларнинг барча мурожаатлари ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️O'zbekiston Respublikasi Saylov kodeksining 7-moddasi:

🔷Saylovda erkin va yashirin ovoz beriladi. Saylovchilarning xohish-irodasini nazorat qilishga yo‘l qo‘yilmaydi.
Yashirin ovoz berish saylovchining xohish-irodasi ustidan har qanday tarzda nazorat qilish imkoniyatini istisno etadigan tegishli sharoitlarni yaratish orqali ta’minlanadi.
______________________________________________________

‼️Статья №7 __Избирательного кодекса Республики Узбекистан:

🔷
Голосование на выборах является свободным и тайным. Контроль за волеизъявлением избирателей не допускается.
Тайна голосования обеспечивается созданием соответствующих условий, исключающих возможность какого-либо контроля за волеизъявлением избирателя.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм