Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг доимий комиссия раислари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда доимий комиссиясининг иш режаларини ўз муддатида ижросини таъминглаш, мансабдор шахсларнинг ҳисободларини эшитиб бориш, сускашликка йўл қўйиб келаётган ташкилот раҳбараларининг иш фаолиятни танқидий мухокма қилиш, Нурафшон шаҳрида “Обод маҳалла ва “Обод қишлоқ ” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилиниб, навбатдаги сессия кун тартибига кўриб чиқилган масала киритилиши белгилаб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#бунёдкорлик #building #стоительство

UZ: Нурафшон “ақлли шаҳар”нинг инновацион шаклини тарғиб қилувчи мақомга кўтарилиши мумкин

👉Батафсил

RU: Нурафшан может подняться до статуса продвигающего инновационную форму «умного города»

👉Подробно

EN: Nurafshan can rise to the status of promoting an innovative form of "smart city"

👉More info

👉Каналга уланиш:https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Сайёр қабул

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Нурафшон шаҳар Тонг Маданият марказида “Ёшлик МФЙ” фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, корҳона, ташкилот раҳбарлари ва “Ёшлик МФЙ” фуқаролари иштирок этишди.
Қабулда 19 нафар фуқаролар иштирок этишиб, ўзларини қийнаётган масалалари бўйича мурожаат қилишди. Жумладан, бандликни таъминлаш, снос, электр тармоқларидан қарздорлик, моддий ёрдам олиш, турар-жой ва коммунал масалаларини ҳал қилишда ёрдам сўрадилар. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, фуқароларга маслахат, тушунтириш ва амалий ёрдамлар берилди. Учрашув мабойнида фуқароларнинг барча мурожаатлари ижобий хал қилинди.
Мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар ва вазифаларни белгилаб берди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
@Nurafshonpressa
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXXVIII сессияси бўлиб ўтди

📌Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими музаффар Салиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар иштирок этди.

📝Кун тартибига кўра, сессияда депутатлар томонидан Нурафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил II чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан кўзда тутилган харажатлар ва Нурафшон шаҳрида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи бўйича эҳтиёжманд аёлларни иқтисодий-моддий аҳволи яхшилаш мақсадида рўйхатга киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

🖇Сессия ишчанлик руҳида ўтиб, муҳокама этилаётган барча масалаларга депутатлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

📍Кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Фуқароларининг қабули давом этмоқда
Кунинг иккинчи ярмида мухтарам Президентимиз томонидан “Ҳалқ қабулҳоналари”нинг фаолитини янада такомилаштириш юзасидан, ўтказган водеоселекторда қўйилган мақсадли вазифалар ижроси бўйича, Нурафшон шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “Фуқароларни қабул қилиш Йўл-харитасига” мувофиқ, Нурафшон шаҳар “Ойбек МФЙ” фуқаролари билан сайёр қабулни ўтказишди. Сайёр қабулда корҳона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
“Ойбек МФЙ” фуқароларининг қийнаб келаётган муоммолари ва мурожаатлари шахар ҳокими ва сектор рахбарлари томонидан батафсил ўрганилди ва фуқароларнинг мурожаатлари қабул жараёнида тўлиқ қаноатлантирилди. Сайёр қабулда қатнашган ёши улуғ отахон ва онохонлар, шаҳарда олиб борилаётган ишлар аҳолига яратилаётган шарт шароитлар ва қулайликлар учун, дуога қўл очиб мухтарам президентимизга ва шаҳар ҳокими жамоасига– иқтисодий ривожланишида олиб бараётган хизматлари учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.