Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида Нурафшон шаҳар Халқ таълим бўлими ходимлари, Ижодий-маданий масаллар бўйича тарғиботчилар иштрокида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни Нурафшон шаҳар ҳокими Салиев Музаффар Халдарбаевич очиб берди. Тадбир Ватанимиз мадҳияси билан бошланди. Тадбирда ёшлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан шаҳримиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки, таълим ва маънавий – маърифий соҳалардаги ходимларининг бир гуруҳи ва фаол Маънавият тарғиботчилари "Маънавият тарғиботчиси" кўкрак белгилари билан шаҳар ҳокими томонидан тақдирланди.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nurafshon shahar sardorlar Kengashining Oʻzbekiston Respublikasi Mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan bayram tabrigi.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари бошчилигида шаҳардаги 4-сонли ва 12-сонли мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ва сифатли ва хавфсиз овқатланишини назоратини кучайтириш мақсадида прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳи мутахассислари ҳамкорлигида ўрганилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилиб, огоҳлантирилди.
Ўрганишлар шаҳардаги барча мактабгача таълим муассасаларида ўтказилиши таъкидланилди.

@Nurafshonpressa
⁉️Аҳолини рўйхатга олиш тадбири қанчалик муҳим?

1️⃣Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш меҳнат ва уй-жой бозорларини режалаштириш, республика бюджетини тузиш, транспорт сиёсатини юритиш, электр энергетика, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, тил ва диний сиёсат масаларида жуда муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, қайси соҳада бўлмасин, келажакни башорат қилиш зарур бўлган ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларисиз режалаштириб бўлмайди.

2️⃣Иккинчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти, истеъмол маҳсулотлари ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.

3️⃣Учинчидан, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.

4️⃣Тўртинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади.

5️⃣Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни олдиндан баҳолаш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

🔷Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кўзда тутилган Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

🔰Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.

✔️Aҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.

📌Бундан ташқари, 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ташкилий, услубий ва молиявий жиҳатлар бўйича ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aҳолишунослик жамғармаси, Статистика комиссияси ва Европа иқтисодий комиссияси ҳамда бошқа шу каби халқаро ташкилотлар шулар жумласидандир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.

@Nurafshonpressa