Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 15 нафар ёшлар иштирок этишди. Шулардан 5 нафар ёшлар кўтарган муаммо, таклиф ва ташаббуслари бўйича қилган мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга шаҳар ҳокими томонидан топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, 10 нафар ёшларнинг мурожаатлари жойида хал этилди.
@Nurafshonpressa

“Деҳқонобод” МФЙ биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси Нурафшон шаҳрининг “Деҳқонобод” МФЙ фуқаролари учун қўшалоқ байрам бўлди. Маҳалла ўз биносига эга бўлди. Шинам ва замонавий бинонинг очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Ж.Раматов, Тошкент вилояти ҳокими Д.А.Хидоятов ва Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиевлар ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалланинг улуғлари, ҳар жабҳада шаҳар ривожига ҳисса қўшиб келаётган фаоллари қатнашди. Тўкин, байрамона дастурхон атрофига жамулжам бўлган маҳалладошлар юртимизга тинчлик, кўпмиллатли элимизга аҳиллик, бирдамлик тилаб дуога қўл очдилар.

Нурафшон шаҳар “Саид Ибн Ваққос” жоме масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди.
Нурафшон шаҳримиздаги "Саид ибн Ваққос" жоме масжиди пойдеворига илк ғишт қўйиш тадбири ўтказилди. Тадбирда Нурафшон шаҳар хокими Музаффар Салиев, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қайюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов, “Саид Ибн Ваққос” жоме масжид имом-хатиби Баходир домла Аширматов хамда бошқа бир қанча фаоллар ва домлаларимиз иштирок этди.
Тадбирда уламоларимиз томонидан дуолар билан "Саид ибн Ваққос" жоме масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди.