Nurafshon shahar hokimligi
1.95K subscribers
35.3K photos
3.29K videos
46 files
10.4K links
Download Telegram
Тошкент сув таъминоти МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими тасарруфидаги Чиғирик сув иншоотида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида 24.09.2021 йил соат кундузги 7-00 дан, 19-00 га қадар “Нурафшон” МФЙ, “Янги обод” МФЙ, “Ёшлик” МФЙ ҳудудларида вактинча ичимлик суви тармокдан узилиши хакида маьлумот берамиз.
Тошкент сув таъминоти МЧЖ Нурафшон шахар бўлими томонидан носозлик бартараф этилгунга қадар “Нурафшон МФЙ”, “Янги обод” МФЙ, “Ёшлик” МФЙ аҳолисига маҳсус авто транспорт воситаси орқали ичимлик суви етказиб берилиши таъминланади.
@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Тўй тепа ва Учқун МФЙ ларда электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 24.09.2021 йил 9:00 дан 18:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - ҳотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан, Нурафшон шаҳар Маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари''га киритилган ҳотин қизларни муаммоларини ҳал қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларига ечим топиш учун жойларга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари полковник О.Ғ.Ғанибеков ҳамда Бош вазир қабулҳонаси вакили бошчилигида 3-сектор ҳудудидаги “Оппоқ”МФЙ биносида фуқаролар билан сайёр қабулни ўтказди.
Қабулда 11 нафар фуқаролар ўзларининг қийнаётган масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди. Фуқароларнинг барча мурожаатлари, маъсуллар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди ва жойида ижобий хал қилинди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ижроси тегишли ташкилот раҳбарларининг назоратига олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️А с с а л о м у а л а й к у м
В а Р о ҳ м а т у л л о ҳ и
В а Б а р о к а т у х

Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...
Бугун жума тонги, ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин....
Бугунги қиладиган ишларингизни Аллох ҳайрли қилсин, юзингиздан табассум аримасин....
Кун бўйи яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.....

🌸 Жума муборак!
Кунингиз файзли ва баракотли ўтсин.🤲🏻
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар халқ таълими муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиб чиқмоқда.
Шаҳар ҳокими раислигида ўтказилган халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда мактабларни куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш чораларини кўриш борасида зарур топшириқлар берилган эди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни шаҳардаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлди. Мазкур йўналиш бўйича мактабнинг ҳолати ва иситиш тизимлари атрофлича ўрганилди, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тайёргарлик ишларининг ўз вақтида бажарилиши ва сифатини назорат қилиш мақсадида масъул вакилларга вазифалар қўйилди.
Мухтасар айтганда, таълим муассасаларида куз-қиш мавсуми олдидан олиб борилаётган кенг кўламли юмушлар ёш авлоднинг замон талаблари асосида билим олиши, ҳунар ўрганиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишига қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир ифодасидир.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 30 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 30 дней.
@Nurafshonpressa
⚖️ Диққат, диққат...
Тошкент вилояти Суди раиси, Тошкент вилояти маъмурий суди раиси, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси хамкорлигида 25 сентябрь куни соат 9:30 да "Тонг" Маданият маркази биносида шаҳарда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.
Бўлиб ўтадиган сайёр қабулга муаммоси ҳал бўлмай турган, ҳуқуқий маслаҳатга мухтож бўлган барча ҳотин-қизларимизни таклиф қиламиз.

@Nurafshonpressa