Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.86K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан тарбиячи Д.Юсупова ва мусиқа раҳбари Н.Тўраевалар бошчилигида "Эъзоздасиз азиз устозлар" мавзусида 1-катта гуруҳ тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

@Nurafshonpressa
#1_октябрь_Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни

Айни вақтда Нурафшон шаҳар «Наргиз» тантаналар мажмуасида юртимиз ҳаётидаги қутлуғ сана - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Байрам маросимида сўз олганлар ўқитувчи ва мураббийларнинг заҳматли меҳнати ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқ эканини мамнуният билан таъкидлашди.

❗️Ўз навбатида, шаҳримиз таълим-тарбия тизимида ибрат ва фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётган устоз ва мураббийларни Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

📌Танатанали тадбир эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда шаҳар маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий дастурларга уланиб кетди.
⚡️Нурафшондаги тантана кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда давом этмоқда.

@Nurafshonpressa
#байрам

Нурафшон шаҳридаги 62-умумий ўрта таълим мактабида умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли актёр, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Баҳодир Нишоновнинг иштироки қатнашчиларга яхши кайфият бағишлаб, барчада катта таасурот қолдирди.

Айниқса, ўқувчилар ижросида куйланган дилтортар қўшиқлар, ижро этилган рақслар, ўқилган дилбар шеърлар барчага манзур бўлди.
@Nurafshonpressa