Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.87K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
#байрам

Нурафшон шаҳридаги 62-умумий ўрта таълим мактабида умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли актёр, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Баҳодир Нишоновнинг иштироки қатнашчиларга яхши кайфият бағишлаб, барчада катта таасурот қолдирди.

Айниқса, ўқувчилар ижросида куйланган дилтортар қўшиқлар, ижро этилган рақслар, ўқилган дилбар шеърлар барчага манзур бўлди.
@Nurafshonpressa
2021 йилнинг 30 сентябрь куни Нурафшон шаҳар 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида "1-октябрь Устоз ва мураббийлар куни"га бағишлаб "Азиз ва мўтабарсиз-мураббийим" мавзусида ўтказилган байрам тадбиридан лавхалар

@Nurafshonpressa
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 23 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 23 дня.

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар аҳолисини муаммоларини ҳал қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларига ечим топиш мақсадида маҳаллабай мурожаатларни тинглаш йўлга қўйилган.
Жумладан, бугун Шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова ва шаҳар ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков билан биргаликда "Бирлик" МФЙдаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб уларнинг муамолари ўрганилди шунингдек, тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.
Аҳолимиз томонидан кўтарилган саволлар ва мурожаатлар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
@Nurafshonpressa