Nurafshon shahri hokimligi
2.23K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#муносабат

Янги йил номида нур бор, меҳр бор


➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
🔰Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлимида умумтаълим мактабларининг ўқув тарбиявий ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари билан семинар бўлиб ўтди.

📌Семинарда Нурафшон шаҳар ХТБнинг таълим сифати мониторинги ва аттестация бўлими, Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш мутахассиси ҳамда 13 та мактаб ЎТИБРЎлари иштирок этишди.
Семинарда ВМнинг 2021-йил 17-сентябрдаги 572- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарорнинг мазмун моҳияти, рўйхатдан ўтиш, мурожатлар юбориш ҳамда онлайн аризалар қабул қилиш,репитиция якунлари тахлили бўйича тушунчалар берилди.


https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Нурафшон_шаҳар
#2_сектор

Нурафшон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси З.Эрдонов 2- сектор ҳудудидаги 32 умумтаълим мактабида Қумариқ МФЙ ёшлари билан учрашди.
Сектор котиби ҳамда масъул идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.
Тадбирда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, 6 та мурожаат йўл ҳаритасига киритилди. Жами қабул қилинган 16 та, жумладан, ер ажратиш масаласида 3 та, банк-кредит йўналишида 6 та, ишга кириш масаласида 5 та, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўралган 2 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ёшлар_билан_учрашув

📊Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.
⚡️Ана шундай учрашувлардан бири Нурафшон шаҳар 1 сектор ҳудидида жойлашган Деҳқонобод МФЙ биносида, шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Насиба Закировна ёшлар билан учрашди.
⚡️Учрашувга келган ёшлар ўз ташаббуслари билан чиқди. Жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрашиб мурожаатлар қилишди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ФВБ шаҳсий таркиби томонидан аҳолини батулизм ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, газ-хаво аралашмасидан чакнаши ва ҳудудда ёнгин ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар олиб бориб аҳолига тушунтириш ва йурикномалар бериш ишлари олиб борилмоқда

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг шаҳар аҳолисига мурожаати

Сўнги кунларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда хам коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият салбий томонга ўзгара бошлади. Хусусан охирги 4-5 кунда мамлакатимизда касалланиш ҳолати кескин ортгани кунлик кўрсатгичлар ошгани барчани жиддий ташвишга солмоқда.
Айниқса, Omicron штампи сабабли вазият анча мураккаб. Бунинг устига юртимизда ҳам ушбу хавфли мутацияга чалинган илк бемор қайт этилгани, ҳар биримиздан карантин қоидаларига янада эътиборли бўлишни тақозо этади.
Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемия ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ўз соғлиғига эътиборли бўлишларини, тана ҳарорати кўтарилганда ёки сурункали касалликлари безовта қилганда ўз ҳудудий поликлиникаси оилавий шифокорига мурожаат қилиб, шифокор тавсияси асосида дори препаратларидан тўғри фойдаланиш, уй шароитида шифокор тавсиясисиз дори препаратларини истеъмол қилмасликни сўраб қоламиз.
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари шаҳримиз аҳолисини шахсий гигиенага амал қилиш, ҳимоя воситаларидан тўғри ва доимо фойдаланиш, жамоат жойларида имкон қадар камроқ вақт ўтказиш, етарли даражада суюқлик ичиш (газланмаган сув, хона ҳароратида бўлган қуритилган мевалар шарбати), ҳўл мевалар ва оқсилга бой бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, ўз вақтида дам олиш, об-ҳавога мос равишда кийинишни ҳамда касалликка қарши эмланишларини сўраб қоламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa