Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#Диққат_эълон ‼️‼️‼️‼️‼️

📣📣📣Нурафшон шаҳар ҳокими ташаббуси ва шаҳар ҳокимнинг 2021-йил 30-декабрдаги 220-10-213-Ф/21-сонли фармойиши билан мулк ҳуқуқи билан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтинча бўш турган Нурафшон шаҳридаги 77,43 гектар ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар билан ҳокимлик ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилиб, шартномада ҳар бир гектар учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдоридаги ер солиғини аввалдан тўлаш шарти билан вақтинча–мавсумий (бир йил) муддатга қишлоқ хўжалиги экинини экиши, фойдаланиши мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

АMAЛДАГИ ИШЛАР

🔰Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Нурафшон шаҳрида доимий ишлар олиб борилмоқда.

♻️Жумладан, Нурафшон шаҳар Наврўз маҳалласида, ҳоким ёрдамчиси Х.Мухиддинов тавсиясига асосан маҳалланинг Ёшлик кўчасида истиқомат қилувчи Саримсакова Саодатга субсидия асосида хонадонида тикувчилик қилиш учун Нурафшон шаҳар Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 1 дона тикувчилик мошинаси олиб берилди ва ушбу фуқаронинг бандлиги таъминланди.

☑️Маълумот учун:
▶️Нурафшон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари тавсиялари берилмоқда.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ободон
#Яшил_макон_доирасида

ЧИҒИРИҚДА ЯШИЛ МАКОН

🔰"Яшил макон - умуммиллий"
лойиҳаси доирасида Чиғириқ маҳалласи ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаев ташаббуси билан маҳалланинг Тошкент йули кучасига "ШОХДИЛ" оилавий корхона раҳбари, "Тадбиркор аёл" Манзура Сидикова билан биргаликда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 80 дона павлония дарахтлари ва 30 дона атиргул ҳамда 200 дона бошқа турдаги гул кўчатлари экилди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#инфографика

Эслатма:

👉Нурафшон шаҳридаги 22 та маҳалла (секторлар кесимида) фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчилари.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
НУРАФШОН ШАҲАРСОЗЛИГИ ХИТОЙ ИНВЕСТОРЛАРИНИ ЧОРЛАМОҚДА

⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, Хитой халқ республикасининг "China Energy Internatonal Group Central Asia Co.Ltd" компанияси директори Го Тяньюй билан учрашиб, “Нурафшон сити” лойиҳаси бўйича янги таклифларни муҳокама қилди.

📌Мазкур компания Хитойдаги энг йирик коммуникация ташкилотларидан бири саналади. Ҳозирги пайтда уларнинг кўплаб корхоналари Хитой давлатининг турли минтақаларидаги объектларида, шунингдек, бошқа чет эл давлат ҳудудида фаолият олиб бормоқда.

▪️Хитой халқ республикасидан ташриф буюрган "China Energy Internatonal Group Central Asia Co.Ltd" компанияси инвесторлари Нурафшон шаҳрида Куёш электро стансиясини қуриш бўйича лойиҳаларини тақдим қилишди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 9 - март : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +9°...+11° даража илиқ бўлиб, шимолий- шарқдан 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 90-96% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +15°...+17° даража илиқ бўлади, шимолий- шарқдан секундига 1-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 60-77% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеони диққат билан томоша қилинг.

Фарзандларингиз бўлса, уларга ҳам кўрсатинг. Кўксингизда нимадир жиз этдими? Ёки кўзга ёш келдими? Ҳали кеч эмас, ота-онанингиз ёнига шошилинг!

@Nurafshonpressa
#Дайжест

❗️9 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳунаридан гул яратаётганлар

*Бекобод шаҳри.
Сектор раҳбарлари Қўшма корхонада инвестор билан учрашди

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳарсозлиги Хитой инвесторларини чорламоқда

*Тошкент тумани.
Ўз ҳунарини даромад манбаига айлантирган аёл

*Олмалиқ шаҳри.
Экилган дарахтларни суғориш учун суғориш тизими йўлга қўйилмоқда

*Янгийўл тумани.
Ёшлар етакчиларига компьютер ва мебел жамланмалари топширилди

*Янгийўл шаҳри.
Шаҳар ҳокимининг қабулига ёзилган фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда

*Чирчиқ шаҳри. “
Ифтихор” маҳалласига ёндош ҳудудда қурилаётган замонавий коттежлар тақсимоти кўриб чиқилди

*Паркент тумани.
Қувончдан қувнаган нигоҳлар

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Нарх-наво туман ҳокими назоратида

*Юқори Чирчиқ тумани.
Семинар-тренингда ютуқ ва камчиликлар ўрганилмоқда

*Бекобод тумани.
Ёш қутқарувчи кўрик танлови ташкил этилди

*Оҳангарон тумани.
Фуқаро мурожаатлари тингланмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Хотира турнири бўлиб ўтди

*Пискент тумани.
Миришкор боғбонлар тажрибаси оммалашмоқда

*Чиноз тумани.
Юз ёшлилар билан юзлашиб

*Ангрен шаҳри.
Бозор ҳудудидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хзжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси назоратда

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok