Nurafshon shahri hokimligi
2.27K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
#эътибор

⚡️Нурафшондаги ҳоким ёрдамчиларига тўлиқ компьютер жамланмалари топширилди

🔰Нурафшон шаҳридаги 22 та маҳалладан тайинланган ҳоким ёрдамчиларига Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан бугун тўлиқ компьютер жамланмалари топширилди.

♻️Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирок этди. Сўз олганлар ҳоким ёрдамчиси лавозими қанчалик масъулиятли экани ҳақида ўз фикрларини билдириб, амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#йўл_йўлакай
#онлайн

ЕРДАГИ ФАРИШТАЛАР..

🔰Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.

Орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз, Дунёда юзага келган вазият ўзимиз, ўзлигимиз, табиат, жамият ва инсон ҳақида мушоҳада юритишга мажбур қилмоқда. Шундай бир пайтда ҳам атрофимизда қаҳрамонлар яшаётганини ўйлаш кўнгилдан илиқ кечинмалар ўтказади.

♻️Айни дамда Нурафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ҳодимлари Нурафшон шаҳридаги Тошкент йўли кўчасида ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

ЭЗГУ ИШЛАР АМАЛДА...

⚡️Маълумки, Нурафшон шаҳридан мамлакатларга турли мақсадларда узоқ муддатга кетишган.

♻️Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон" ва "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғинида, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ҳамда мутасадди ташкилотлар, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси мамлакатларга турли мақсадларда узоқ муддатга кетган фуқароларни аниқлаш бўйича хатлов ўтказиб, Ёлғиз қолган Нуронийларни ҳолидан хабар олинди. Шунингдек шаҳар ҳокими Нуронийларнинг хонадонларини тартибга келтириш, уларга амалий кўмак бериш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.

📌Шунингдек, Шаҳар ҳокими ҳар бир кирган хонадонида чет элга ишлашга кетганлар билан телефон орқали суҳбатлашиб ҳозирги кундаги ҳолатини ўрганди. Бундан ташқари фуқароларга қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш бўйича бир қанча таклифлар билдирди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa