Nurafshon shahar hokimligi
2.22K subscribers
36.9K photos
3.39K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
#соғинч
📌Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
"Апрель, айланайин ялпизларингдан...”

26 апрель — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Муҳаммад Юсуф ўзбек адабётига чақнаб кириб келган, ва қисқа вақт ичида энг ёш “Ўзбекистон халқ шоири” сифатида танилган шоир“ У ростгўй, ҳалол ва покиза қалб эгаси!
Шунинг учун ҳам, унинг шеърияти бутун маънавиятга тўла. У Ватан ҳақида куйлайдими, муҳаббат ҳақида қўшиқ тўқийдими, ёки тарихимиз, тақдиримиз ҳақида куйлайдими, ҳамиша ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик туйғуси сезилиб туради. Унинг шеърлари оддий, равон, соддалиги билан халқ оғзаки ижодига ҳамоҳангдир.

Ватан!...Бу сўздан улуғроқ нима бор жаҳонда. Уни улуғламаган шоир бормикан бу дунёда? Яна шуниси борки, ҳар бир ижодкор ўз қалбидаги Ватанни ўзича кашф этади.
Муҳаммад Юсуфнинг ватанпарварлик руҳида ёзган шеърларини ўзига хос -Ватанга бўлган меҳр натижаси, юксак илҳом самараси деб айтиш мумкун.

Каналга уланиш 👇👇
@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар

Хотин-қизлар фаоллари 3-босқич махсус ўқув семинарининг 2-куни ўз ишини бошлади.

📈Айни дамда Нурафшон шаҳар прокурори ўринбосари Тўлқин Каримов Нурафшон шаҳри маҳаллалардаги 22 нафар хотин-қизлар фаоллари билан Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
Жумладан, жамиятда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ана шундай ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка кўп ҳолларда ишсизлик, оилада носоғлом муҳит шакллангани сабаб бўлмоқда. Бу ана шу тоифа кишилари билан бевосита иш олиб бориш, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлигини тақозо этади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокими Корея инвесторлари билан учрашди.

⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, “Nurafshon Business City” да Кореялик инвестор Ле Уи Сеок билан учрашиб, Корея республикасидаги "HWASHIN CYBER UNIVERSITETI" Тошкент вилоятида филиалини очиш тўғрисида лойиҳаси бўйича янги таклифларни муҳокама қилди.

📌Аввал ҳабар берганимиздек, Университет 5 мингдан 10 минг талабаларни ўқитиш қувватига эга бўлиб, сабоқлар ҳар хил йўналишда олий тоифали фан профессорлари ва фан докторлари томонидан олиб борилади. Таълим даргоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари имтиёз асосида ўқитилади.
Университет 10 гектар ер майдонига қурилиши мўлжалланган бўлиб, 10 миллион доллардан ортиқ инвестиция маблағлари жалб этилади.

Шаҳар ҳоким М.Салиев ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги бизнес марказларини қуриш дерекцияси ДУК бош директори Сарвар Кабиров ҳамда Корея делегацияси масъуллари иштирокида ўтган мазкур учрашувда яна бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилиб олинди.

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa
#ўрганиш

Вилоят прокурори ўринбосари Ф.Ю.Бабарахимов, Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Алкаров билан Ташаббусли бюджет лойихаларини амалга ошириш борасида Нурафшон шахрида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганишда, Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб этишга қаратилган янгича ёндашувлар ўз самарасини кўрсата бошлаганлиги. Бунда «Очиқ бюждет» ахборот портали, ”Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилиши адолат ва шаффофлик сари ташланган муҳим қадам сифатида намоён бўляётганлиги таъкидланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Семинар
#Нурафшон_шаҳар_тиббиёт_бирлашмаси

Бугун, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарда Нурафшон шахар тиббиёт бирлашмаси барча бўлимлари шифокорлари иштирок этишди.
Семинарда Соғлиқни сақлаш тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш, тизимга очиқлик ва шаффофлик принципларини жорий қилиш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияни вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадлари қўйилди. Фуқароларни ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган превентив чора-тадбирлар амалга ошириш борасида вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa