Nurafshon shahri hokimligi
3.29K subscribers
42.9K photos
3.86K videos
53 files
12.2K links
Download Telegram
#соғинч
📌Бугун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
"Апрель, айланайин ялпизларингдан...”

26 апрель — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Муҳаммад Юсуф ўзбек адабётига чақнаб кириб келган, ва қисқа вақт ичида энг ёш “Ўзбекистон халқ шоири” сифатида танилган шоир“ У ростгўй, ҳалол ва покиза қалб эгаси!
Шунинг учун ҳам, унинг шеърияти бутун маънавиятга тўла. У Ватан ҳақида куйлайдими, муҳаббат ҳақида қўшиқ тўқийдими, ёки тарихимиз, тақдиримиз ҳақида куйлайдими, ҳамиша ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик туйғуси сезилиб туради. Унинг шеърлари оддий, равон, соддалиги билан халқ оғзаки ижодига ҳамоҳангдир.

Ватан!...Бу сўздан улуғроқ нима бор жаҳонда. Уни улуғламаган шоир бормикан бу дунёда? Яна шуниси борки, ҳар бир ижодкор ўз қалбидаги Ватанни ўзича кашф этади.
Муҳаммад Юсуфнинг ватанпарварлик руҳида ёзган шеърларини ўзига хос -Ватанга бўлган меҳр натижаси, юксак илҳом самараси деб айтиш мумкун.

Каналга уланиш 👇👇
@Nurafshonpressa