Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 19 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️3-сектор. Тараққиёт МФЙ, 19 май, соат 10:00да
Манзил: Нурафшон шаҳар 57 умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 946, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 114 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Жураева

✔️3-сектор. Чиғириқ МФЙ, 19 май, соат 14:00да
Манзил: 19-сон умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 950, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 114 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Умаралиева

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
🏆#Нурафшон_чемпионлари

🏆#Эвалак_МФЙдан_2_чемпион

🤼‍Куни кеча, Тошкент шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги “Осиё Чемпионати”да каратэ спорт тури бўйича Нурафшон шаҳар, Эвалак МФЙ фуқароси Перепёлкина Даря ва Ахмедхўжаев Амирхонлар қатнашиб, Ватанимиз байроғини ҳимоя қилишди.

Ўтказилган Осиё Чемпионатида шаҳримиз фарзандлари Даря Перепёлкина фаҳирли 🥇биринчи ўринни қўлга киритди. Амирхон Ахмедхўжаев эса ушбу тадбирда фаҳирли 🥉учинчи ўринни қўлга киритди.

Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида ёш чемпионларимиз, Ёшлар ишлари агентлиги директори Садуллаев Алишер Зафарович томонидан эсталик совға ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#номзодлар

2022 йил 19 май куни соат 10:00да Нурафшон шаҳар 3-сектор Тараққиёт маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#номзодлар

2022 йил 19 май куни соат 14:00да Нурафшон шаҳар 3-сектор Чиғириқ маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз хамшаҳарлар! Юртимизда ўтказилаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида иштирок этинг. Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликларининг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича маълумоти

—————

Информация по вопросам реформирования энергетического сектора министерств экономического развития и сокращения бедности, финансов и энергетики

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
#Сайлов

"Тараққиёт" МФЙ раислигига сайлов

Нурафшон шаҳар "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. " Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилди ҳамда номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг, барчанинг розилиги билан сайлов очиқ деб эълон қилиниб, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Қурбонов Олимжон Жуманович "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ҳужжатлар

Нурафшон шаҳрида қўғирчоқ театри биноси қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 майдаги 300-10-0-Q/22 сонли қарорига мувофиқ, Нурафшон шаҳар “ҚумариқМФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда буюртмачи томонидан Давлат хизматлари маркази орқали архитектура қурилишини режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун буюртмалар берилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш белгиланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт⛹🏻

Бугун, Нурафшон шаҳар “Арена” спорт майдонида, Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида "ОИВ инфекциясидан сақланинг! Хатарни четлаб ўтинг" деб номланган тадбири ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан спортнинг барча тури бўйича мусобақаларига старт берилди.

Нурафшон шаҳар ҳудудидаги 22 та маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг барча тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, ёшларни спортга жалб этиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришдир.

Тадбир иштирокчиларига таркатма материаллар, буклетлар таркатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa