#ҳужжатлар
Нурафшон шаҳрида қўғирчоқ театри биноси қурилади
Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 майдаги 300-10-0-Q/22 сонли қарорига мувофиқ, Нурафшон шаҳар “Қумариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.
Шунингдек, мазкур ҳужжатда буюртмачи томонидан Давлат хизматлари маркази орқали архитектура қурилишини режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун буюртмалар берилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш белгиланди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa