Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз хамшаҳарлар! Юртимизда ўтказилаётган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларида иштирок этинг. Маҳаллангиз ва оилангиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликларининг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича маълумоти

—————

Информация по вопросам реформирования энергетического сектора министерств экономического развития и сокращения бедности, финансов и энергетики

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
#Сайлов

"Тараққиёт" МФЙ раислигига сайлов

Нурафшон шаҳар "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. " Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилди ҳамда номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг, барчанинг розилиги билан сайлов очиқ деб эълон қилиниб, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Қурбонов Олимжон Жуманович "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ҳужжатлар

Нурафшон шаҳрида қўғирчоқ театри биноси қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 майдаги 300-10-0-Q/22 сонли қарорига мувофиқ, Нурафшон шаҳар “ҚумариқМФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда буюртмачи томонидан Давлат хизматлари маркази орқали архитектура қурилишини режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун буюртмалар берилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш белгиланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт⛹🏻

Бугун, Нурафшон шаҳар “Арена” спорт майдонида, Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида "ОИВ инфекциясидан сақланинг! Хатарни четлаб ўтинг" деб номланган тадбири ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан спортнинг барча тури бўйича мусобақаларига старт берилди.

Нурафшон шаҳар ҳудудидаги 22 та маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг барча тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, ёшларни спортга жалб этиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришдир.

Тадбир иштирокчиларига таркатма материаллар, буклетлар таркатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa