Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул

"Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда.

Аввал ҳабар берганимиздек, мурожаатлар билан ишлашни самарали ташкил этиш ва “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида сектор раҳбарлари, ишчи гурух аъзолари билан, бир неча бор Президент қабулхонасига мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш учун маҳаллалар кесмида сайёр қабул ўтказишмоқда.

Бугун, Ойбек маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаатлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Фуқаролар мурожаатлари шаҳар ҳокими ва ишчи гурух томонидан ўрганиб чиқилиб ижроси юзасидан тегишли масъул шаҳсларга вазифалар белгиланди.

Барча мурожаатлар ижроси шаҳсан шаҳар ҳокими назоратига олинди.

@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 23 - май : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +19°...+24° даража илиқ бўлиб, шарқдан 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 39-53% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +27°...+30° даража илиқ бўлади, шимолдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 33-45% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️23 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
Аёллар фаоллари семинар-тренингда амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинарга старт берилди

*Янгийўл тумани. "
Агромарказ" иш фаолиятини бошлади

*Бўстонлиқ тумани.
Мурожаат ва муаммолар раҳбар нигоҳида

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳоким ёрдамчиларининг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари ташаккурномаси билан тақдирланди

*Бекобод тумани.
Махаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўқув семинарда

*Паркент тумани.
Туманда тадбиркорлик ривожи

*Пискент тумани.
Мактабгача таълимда нима гап?

*Чиноз тумани.
Тикув машиналари ўз эгаларига топширилди

*Тошкент тумани.
Ҳафта ичида Тошкент туманида 13-сон

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар маҳалаларидаги хотин-қизлар фаоллари билан ўқув-семинар бўлиб ўтди

*Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда маҳалла раислигига сайловлар бўлиб ўтмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов шаҳримизнинг А.Темур кўчасидаги ободончилик ишларини кўздан кечирди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 24 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️2-сектор. Қумариқ МФЙ, 24 май, соат 10:00да
Манзил: 32 умумтаълим мактаби биноси
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1001, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 120 нафар.

✔️1-сектор. Деҳқонобод МФЙ, 24 май, соат 16:00да
Манзил: Деҳқонобод МФЙ биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1150, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 138 нафар.

📢Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари мазкур сайловда фаол иштирок этинг!

❗️Маҳалла хаётига бефарқ бўлманг.


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
#номзодлар

2022 йил 24 май куни соат 10:00да Нурафшон шаҳар 2-сектор Қумариқ маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#номзодлар

2022 йил 24 май куни соат 16:00да Нурафшон шаҳар 1-сектор Деҳқонобод маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатда спорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
#Сайлов

Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайланди.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов шаҳардаги 32 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

"Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов жараёнида "Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Пулатов Сардор Неъматжонович "Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#таваллуд

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳодимаси Умурзакова Мавлуда Жўраевнани таваллуд топган куни.

Ҳурматли Мавлуда Жўраевна, Сизга тан-сиҳатлик, бахт бутунлик, фарзандларингиз камолини кўриш, қутлуғ юз ёшнинг бўстонларини биргаликда сайр этишни тилаймиз!

Ватан ва эл манфаати йўлида қилаётган фидокорона меҳнатларингизга омад ва муваффақият тилаймиз!

Ҳурмат билан! Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa