Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Ёзги_таътилга_ҳам_оз_қолди

Шаҳримиз ўқувчилари интизор бўлиб кутаётган ёзги таътилга ҳам оз қолди.

Бугун Нурафшон шаҳридаги 32-умум таълим мактабида 2021-2022-ўқув йилларини аъло баҳоларга битираётган бошланғич синф ўқувчилари ҳамда наъмунали ва энг одобли ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва ота-оналар ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Бу рағбатлантиришдан болажонларимиз жуда қувончда.

Уларнинг йил давомида қилган меҳнатлари самараси эътиборсиз қолмади ва ўзларига бўлган ишончлари янада ошди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Инсонқадри_учун

Шаҳримизда инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, жамиятга интеграция қилиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун, Бобур маҳалласи раиси Р.Каланов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Х.Тиллахожаевлар бошчилигида Бобур маҳалласи, Олмазор кўчаси, 26-хонадонда яшовчи 1942- йилда туғилган Тамарахон она Розибоеванинг хонадонига ташриф буюришиб холидан ҳабар олишди. Шунингдек, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган ногиронлик аравачаси Тамарахон она Розибоевага топширилди.

Тамарахон она Розибоева ўз қувончини яшира олмасдан она ватанимиз тинчлиги абадий бўлишини сўраб дуо қилдилар. Муҳтарам юртбошимиз, шаҳар ҳокимига ўз миннаддорчилигини билдирди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#сайлов_2022

Шаҳарда навбатдаги маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди.

🔹Шаҳарнинг Деҳқонобод маҳалласи раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар мазкур маҳалла идорасида бӯлиб ӯтди.

📜 Шаффофлик тамойилларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган сайлов жараёнида Раёсат аъзолари, саноқ комиссияси аъзолари овоз бериш йӯли билан сайлаб олиниб, номзодлар ӯз дастурлари билан сайловчиларни таништирдилар.

📋Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Абдурахмонов Баходир Абдухамидович "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa