Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.4K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#Инсонқадри_учун

Шаҳримизда инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, жамиятга интеграция қилиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун, Бобур маҳалласи раиси Р.Каланов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Х.Тиллахожаевлар бошчилигида Бобур маҳалласи, Олмазор кўчаси, 26-хонадонда яшовчи 1942- йилда туғилган Тамарахон она Розибоеванинг хонадонига ташриф буюришиб холидан ҳабар олишди. Шунингдек, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган ногиронлик аравачаси Тамарахон она Розибоевага топширилди.

Тамарахон она Розибоева ўз қувончини яшира олмасдан она ватанимиз тинчлиги абадий бўлишини сўраб дуо қилдилар. Муҳтарам юртбошимиз, шаҳар ҳокимига ўз миннаддорчилигини билдирди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa