Nurafshon shahar hokimligi
2.13K subscribers
36.3K photos
3.36K videos
47 files
10.7K links
Download Telegram
#ўқув_семинар

📌 23-27 май кунлари Нурафшон шаҳаридаги Давлат ҳизматлари агентлиги мажлислар залида “Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун эхтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматни юритиш” мавзусида 22 та МФЙдаги хотин-қизлар фаоллари учун 5 кунлик ЎҚУВ-СЕМИНАР ташкил қилинди.

Ўқув семинарда шаҳардаги мутасадди идора ходимлари ўзларининг маърузалари билан иштирок этиб, тингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Ушбу семинар-тренингда шаҳарнинг барча хотин-қизлар фаоллари, Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари иштирок этиб, мавжуд муаммоларга самарали ечим топиш юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Дайжест

❗️27 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари халқ билан бирга

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туманининг "Зукко китобхон"лари аниқланди!

*Бекобод тумани.
Кун қахрамонлари тиббиёт ходимлари

*Паркент тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Оҳангарон шаҳри.
Заковат” интеллектуал ўйинларининг якуний босқичи ўтказилди

*Қибрай тумани.
Олий Мажлис депутати томонидан давра суҳбати ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Ғалла комбайнлари мавсумга тайёрланмоқда

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ҳудуддаги амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

*Нурафшон шаҳри.
Тараққиёт ва Юксалиш маҳалла аҳолиси билан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳокимнинг фуқаролар қабули ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри. “
Юртим мунаввар оқшомлари” фестивали ўтказилди

*Бекбод шаҳар.
Шаҳар ҳокими аҳоли билан биринчи қабулини ўтказди

*Зангиота тумани.
Янги боғча фойдаланишга топширилди

*Янгийўл шаҳри.
“Касблар фестивали” тадбири ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
"Тошкент сув таъминоти"МЧЖ Нурафшон шахар сув таъминоти тасарруфидаги Юксалиш МФЙда ўрнатилган ЭЦВ-8 хамда ТЗМК заводи ичида ўрнатилган ЭЦВ-10 насосларимиз ишдан чиққанлиги(куйганлиги) сабабли,вақтинчалик ичимлик сув тармоқларида узилишлар кузатилади.Носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
#диққат_эълон


Хурматли ҳамшаҳарлар!
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 30 май куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мурожаат_ва_ечим
#Аҳоли_бандлиги_йўлида

Жорий йил 26 май куни Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган сайёр қабулга мурожаат билан келган 6 нафар ишсиз хотин-қизлар 1 кун муддатда сектор ҳамда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари кўмагида ишли бўлишди.

Бунда 1 нафар фуқаро шаҳримиздаги 57-умумтаълим мактабига ва 5 нафари “PRESTA GOFRA” МЧЖга олиб борилиб ишга жойлаштирилди.

Давлатимиз томонидан бу каби берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлардан хотин-қизларимиз мамнун бўлишди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Ҳар_бир_бола_меҳр_эътиборда

⚡️Ушбу кун 1950 йилдан бери байрам сифатида нишонлаб келинади.

Хусусан, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳар Маданият маркази қошидаги "Ширинтой" ҳаваскорлик қўғирчоқ театри ижодкорлари иштирокида Бўка туманидаги 15-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйида "Бахтиёр болалик" номли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда қўғирчоқ театри ҳамда “Баҳор” рақс дастаси томонидан театрлаштирилган дастур ҳамда куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Ватан, дўстлик, тинчликни тараннум этувчи шеърлар ўқилди.

Шунингдек, учрашув давомида фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом ва комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилаётган саъй- ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.

@Nurafshonpressa