Nurafshon shahar hokimligi
1.89K subscribers
34.4K photos
3.25K videos
45 files
10.3K links
Download Telegram
#Ҳар_бир_бола_меҳр_эътиборда

⚡️Ушбу кун 1950 йилдан бери байрам сифатида нишонлаб келинади.

Хусусан, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳар Маданият маркази қошидаги "Ширинтой" ҳаваскорлик қўғирчоқ театри ижодкорлари иштирокида Бўка туманидаги 15-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйида "Бахтиёр болалик" номли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда қўғирчоқ театри ҳамда “Баҳор” рақс дастаси томонидан театрлаштирилган дастур ҳамда куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Ватан, дўстлик, тинчликни тараннум этувчи шеърлар ўқилди.

Шунингдек, учрашув давомида фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом ва комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилаётган саъй- ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.

@Nurafshonpressa