Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.8K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#қабул

Халқ мурожаати мутасаддилар эътиборида


Нурафшон шаҳар 2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев томонидан Наврўз МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг муаммолари тингланиб, уларнинг ечимига доир вазифалар белгиланди.

Шунингдек, мазкур сайёр қабулда маълум бўлган камчиликлар устида иш олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, масъуллар шу куннинг ўзида муожаатлар билан ишлашни бошлаб юборишди.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари IT соҳасида ёш иқтидорларни аниқлаш бўйича Президент танловини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва унинг соврин фондига 1 миллион доллар ажратишни таклиф қилди

Глава государства поддержал инициативу о проведении президентского конкурса для выявления молодых талантов в IT-сфере и предложил выделить призовой фонд в 1 миллион долларов

Facebook|Instagram|Twitter
#сана

📌Тинчлик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик — барқарорлик гарови

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#МИБ_назорати

Фуқаролар манфаати қаноатлантирилмоқда

Инсон борки ташвишсиз, муаммоларга дуч келмай қолмайди ва ўз ўрнида тегишли соҳа вакилларига мурожаат қилиб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилади.

Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлимига келиб тушган аризага кўра яна бир қарздорлик ундирилиб, фуқаро манфаати қондирилди.

Жумладан, бюронинг Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари буйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.А. ҳисобидан ундирувчи К.З.нинг фойдасига жами 10 миллион сўм алимент пуллари ундирилди.

МИБ Нурафшон шаҳар бўлими

#Nurafshonpressa
#менинг_конституциям

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 1 августгача узайтириш белгиланган эди.
Сўнгги муддат бугунги сана бўлганлиги боис 1 август соат 00:00 ҳолатига кўра, умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш тўхтатилди.

Халқимиздан келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасида Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

@Nurafshonpressa
#bunyodkorlik

Кореялик инвесторлар ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш учун “Нурафшон сити”га ташриф буюришди

__
Хорижлик инвесторлар шаҳарда яқин келажакда бино бўлиши кутилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиб, ўз фикрларини билдиришди.

Нурафшоннинг эртанги кунини белгиловчи тақдимот кореялик бўлажак шерик ҳамкорларнинг эътиборига ҳавола этилар экан, шаҳар ҳокими М. Салиев мавжуд инвестицион имкониятлар борасида меҳмонларга шахсан тушунчалар берди. Шунингдек, “Нурафшон сити” мажмуаси турли лойиҳавий инвестициялар учун айнан мос нуқта эканлиги тавсия қилинди.

Инвесторларнинг талаби бўйича уларнинг режалаштираётган лойиҳалари яъни тиббиёт кластерини яратишлари учун ҳокимлик томонидан таклиф қилинган объектлар кўрсатилди.

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятининг июль ойидаги асосий тадбир ва воқеалари

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter