Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#жараён

Нурафшон шаҳрида келажак ислоҳотлар учун хорижлик ҳамкорлар билан келишувлар ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда

Батафсил қуйидаги ҳаволаларда кузатинг 👇

👉 https://yuz.uz/a/57456

👉
https://uza.uz/uz/posts/nurafshonda-tibbiyot-klasteri-tashkil-etiladi_395126

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/395178

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌
#ҳурриятга_31_йил

Президент томонидан "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарорга кўра "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури қабул қилинди.

Мазкур дастур доирасида ҳамюртларимизнинг мароқли хордиқ чиқариб, мазмунли дам олишлари учун
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади:

- 2022 йил 1 сентябрь - пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

- 2022 йил 2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

- 2022 йил 3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

- 2022 йил 4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

@Nurafshonprssa
#шукуҳ

⚡️"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!": вилоятда буюк Истиқлолимизнинг 31 йиллигига муносиб ҳозирлик кўрилмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#илм_даргоҳида

Бугунги олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари авалло инсон манфаати учун хизмат қилмоқда. Рақамларга сўз берсак, лойиҳа қиймати 5 841,6 млн. сўм бўлган 13-сонли мактабидаги қурилиш жараёнлари юқоридаги фикримизга мисол бўла олади.

Нурафшон шаҳар “Деҳқонобод” МФЙ да жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабида 210 ўринли янги бино қуриш ва 320 ўринли эски бинонинг мукаммал таъмири учун жараён давом этмоқда.
Мактабнинг эски бино қисмига том ёпилиб, ички-ташқи сувоқ қилинди, иссиқлик тизими ва пол ишлари амалга оширилмоқда.

Таълим муассасасининг янги ўқув биносида ҳам қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Жорий йилнинг 20 август санасида эски бинонинг таъмирлаш ишлари тўлиқ якун топиб фойдаланишга топширилади.

Янги ўқув йилида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган таълим даргоҳи шаҳар ҳокими М.Салиев ҳамда мутассадилар назоратида.

@Nurafshonpressa
#назорат

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этиш ҳолати самарадорлигини ошириш соҳасидаги ишлар ўрганилди

Батафсил:
https://clck.ru/sTXzn

@Nurafshonpressa
#спорт
#баскетбол

Нурафшон шаҳрининг 1-мактаб спорт залида Баскетбол спорт туридан 17-20 ёш тоифасида вилоят ҳоким кубогига старт берилди

Муросасиз олиб борилган баҳсларда Нурафшон спортчилари Охонгарон тумани рақиб командасини 23:11 ҳисобда мағлуб этди.

22 та туман-шаҳардан келган 300 яқин спортчилар қизғин белашувларда ўзаро куч синашишди.

@Nurafshonpressa
#саҳоват_йўлида

Ҳайрга қўл урган ҳоким ёрдамчиси

Инсон қадри учун қайғурадиган мўминларимиз кам эмас. Нурафшон шаҳрининг Чиғириқ маҳалласи ҳоким ёрдамчиси О.Атауллаев ана шундай саҳоватпешалардан. У савоб ишни бошини ушлаган, имкониятсизларга ёрдам қўлини чўзганлар қаторида маҳаллада истиқомат қиладиган, кардиология диспансерида даволанаётган, Х.Тошеванинг оғирини енгил қилиб, унга моддий ва маънавий кўмак берди. Шу билан бирга, кекса ёшдагилар ва бир неча эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзди.

⚡️ Яхши фазилатли инсонларимиз О.Атауллаев мисолида кунда намоён бўлаётгани қувонарли. Ҳоким ёрдамчисининг бу каби эзгу ишлари эса халқнинг мамнун чеҳрасида порлашини кўриш сизу бизни ҳам қалбан қувонтириши шубҳасиз.

@Nurafshonpressa
#Табрик

⚡️ Шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Пардабаева Камола Эргашалиевнани таваллуд айёми билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси самимий қутлайди.

❇️ Жамият ва оилада ўз ўрни ва ҳурматига сазовор бўлган К.Пардабаеванинг келгуси режаларига зафарлар ёр бўлсин.

@Nurafshonpressa