#илм_даргоҳида
Бугунги олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари авалло инсон манфаати учун хизмат қилмоқда. Рақамларга сўз берсак, лойиҳа қиймати 5 841,6 млн. сўм бўлган 13-сонли мактабидаги қурилиш жараёнлари юқоридаги фикримизга мисол бўла олади.
Нурафшон шаҳар “Деҳқонобод” МФЙ да жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабида 210 ўринли янги бино қуриш ва 320 ўринли эски бинонинг мукаммал таъмири учун жараён давом этмоқда.
Мактабнинг эски бино қисмига том ёпилиб, ички-ташқи сувоқ қилинди, иссиқлик тизими ва пол ишлари амалга оширилмоқда.
Таълим муассасасининг янги ўқув биносида ҳам қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Жорий йилнинг 20 август санасида эски бинонинг таъмирлаш ишлари тўлиқ якун топиб фойдаланишга топширилади.
Янги ўқув йилида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган таълим даргоҳи шаҳар ҳокими М.Салиев ҳамда мутассадилар назоратида.
@Nurafshonpressa