Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#эртанинг_бугуни

Истиқболдаги режалар тузилди
______

Нурафшон шаҳар ҳокими исроиллик инвесторларни қабул қилди. Икки томонлама фикрлар эшитилгач, хорижлик инвестор шаҳарда келажакда вужудга келадиган имкониятлардан келиб чиқиб меҳмонхона ва шунга ўхшаш хизмат турларини кўпайтириш пайида эканлигини маълум қилди.

– Бизнинг шаҳримизга қизиқиш билдираётган инвесторлар талайгина. Мақсадимиз бу масканнинг эртанги фаровон қиёфасини тараққий эттириш, замонавий бино ва иморатларни, кўп қаватли уйларни барпо этиш. Ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бу орқали маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, дейди шаҳар ҳокими М.Салиев сармоядор меҳмонлар билан суҳбат жараёнида.

Ўзаро алоқа жараёнида таклиф қилинаётган ҳудудлар инвестициявий лойиҳа эгаларига кўрсатиладиган бўлди.

@Nurafshonpressa
#муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Қоида бузилмаслиги учун ҳавода тўхташ керак” — Нурафшон шаҳридан мурожаат сарлавҳали мақолага муносабат

Мурожаатда шаҳар марказида автомобиллар тўхташи учун катта автотураргоҳ мавжуд бўлганлиги бироқ у бугунги кунда ёпиб қўйилганлиги айтилган. Мазкур ҳудуд вақтинчалик автотураргоҳ вазифасини бажарган бўлиб, қолаверса шаҳар ҳокимининг 2021 йил 19 июлдаги “Сайилгоҳ” ташкил қилиш тўғрисида”ги 14-10-213-Q/21-сонли қарори бўйича Нурафшон шаҳар “Ойбек” МФЙ Тошкент вилояти ҳокимлиги биносига туташ ҳудудда 3,0 гектар ер майдонида Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан “Сайилоҳ”, замонавий парк барпо этиш юзасидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида турганлигини маълум қиламиз. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, автомобиллар тўхташи учун Тўйтепа МФЙ да янги қурилган “Нурафшон автошохбекати” мавжуд.
Ҳозирги пайтда шаҳарда катта қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, инфратузилмани яхшилаш мақсадида шаҳарсозлик ҳамда долзарб бунёдкорлик жараёни кетаётганлиги учун йўл четларида тўхташ мумкин бўлмаган белгилар сони орттирилганлигини ҳам маълум қиламиз.

Шу нуқтаи назардан, ҳайдовчи ва йўловчиларимизни йўл қоидаларига риоя қилишлари, ўзлари ва ўзгаларнинг ҳаётига бефарқ бўлмасликларига чақириб қоламиз.

@Nurafshonpressa
#айнидам

⚡️Тармоқлараро саноат ярмаркаси: икки кунда 900 миллиард сўмликдан ортиқ шартномалар имзоланиши кутилмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#саноат_ярмаркаси

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 4-5 август кунлари Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур нуфузли саноат ярмаркасида Нурафшон шаҳри корхоналари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, шаҳримизда фаолият юритаётган "Nurafshon maxsus texnika" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган махсус техникалар ярмарка майдонидан ўрин олган.

Қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари билан келишувлар амалга оширилмоқда.

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.

Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадигандавлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Facebook|Instagram|Twitter
Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.

Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.

Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Биринчи йўналишдавлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.

Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.

Шу муносабат билан йил якунигача:

- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ушбу тизим тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.

Уларнинг ҳисоботини тинглаб, давлатимиз раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди.

Бунинг учун, икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди.

Йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.

“Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур.

Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.

Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.

Бунда, нафақат ўзимиздаги олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз ҳам қамраб олинади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.

Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.

Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:

- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;

- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;

- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.

Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.

“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.

Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.

Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди Президент.

Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
#таълим

Бугун Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибият мудири У.Аллаев ва доимий комиссия раислари С.Сулейманова, Э.Эрназаров, А.Мавлянов, С.Чуратаевлар Халқ таълими бўлими мудири Б.Қаршибоевнинг ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларида янги 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ва қурилиш ишларининг олиб борилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди ва муҳокама қилинди.

Жараёнда ўқув йили бошлангунга қадар мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ўқувчиларни таълим олишлари учун барча шароитларни яратиш чоралари ҳақида келишилди.

@Nurafshonpressa